Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Норезидент Ўзбекистондан ташқарида хизмат кўрсатган бўлса, ҳисобот топшириши керакми
“МЧЖ норезидентдан техник маслаҳат (намуналар таҳлили) олди. Шартнома бўйича у ўз мамлакати ҳудудида хизмат кўрсатди. СКнинг 351-моддасида Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида кўрсатилган хизматлардан олинган даромадлар норезидентларнинг Ўзбекистондаги манбаларидан олинган даромадлар жумласига кирмайди, дейилган. Шу боис, норезидентга даромад тўлаш чоғида МЧЖ ундан солиқни ушлаб қолмайди.
СКнинг 241-моддасига асосан Ўзбекистон хизматларни реализация қилиш жойи ҳисобланади, сабаби уларнинг харидори – МЧЖ – Ўзбекистонда фаолият кўрсатади. Бинобарин, МЧЖ хизматлар импорти учун ҚҚС бўйича солиқ агенти ҳисобланади.
Мазкур вазиятда МЧЖ норезидентнинг даромадларидан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот топшириши керакми? ДСИ ходимлари норезидентнинг даромадларидан олинадиган солиқ бўйича имтиёзни кўрсатган ҳолда Ҳисоб-китобни топширишни сўрашмоқда. Лекин бу – имтиёз эмас”.
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА ва “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб беришди:
– Энг аввало, қуйидаги тушунчаларни чалкаштирмасликни тавсия қиламиз:
- ҚҚСни ҳисоб-китоб қилиш мақсадида “хизматларни реализация қилиш жойи” ;
- норезидентнинг даромадларидан олинадиган солиқни ҳисоб-китоб қилиш мақсадида “хизматлар кўрсатиш жойи” .
Сиз ҳақсиз – СКнинг 351-моддасида норезидентларнинг қандай даромадларига норезидентнинг Ўзбекистондаги манбалардан олинган ва ДМ билан боғлиқ бўлмаган даромадларидан олинадиган солиқ солиниши белгиланган. Норезидентнинг бошқа давлат ҳудудида намуналарни таҳлил қилиш хизматини кўрсатишдан олинган даромади ҳақиқатан Ўзбекистондаги манбалардан олинган даромадлар жумласига кирмайди, сабаби хизматлар унинг ҳудудидан ташқарида кўрсатилган. Даромаднинг бундай тури СКнинг 351-моддаси иккинчи қисмининг бандларида кўрсатилмаган .
Сизнинг норезидентга амалга оширган тўловларингиз имтиёзли ҳисобланмайди, улар умуман Ўзбекистондаги манбалардан олинган даромадлар жумласига кирмайди. Тегишинча, Норезидентларнинг даромадидан тўлов манбаидан ушлаб қолинган юридик шахсларнинг фойда солиғи тўғрисида ҳисоб-китобни ҳам тақдим этиш керак эмас. Бу ҳақда солиқ органига солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали хат билан шартнома нусхасини илова қилган ҳолда хабар беришни тавсия қиламиз.
Тавсия қиламиз: