Асосий воситалар ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан даромадларни қандай аниқлаш керак

26.04.2023
author avatar

Дилшод СУЛТОНОВ

солиқ солиш ва молиявий ҳисоб бўйича эксперт
author avatar

Наталья МЕМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– мол-мулк чиқиб кетишидан молиявий натижани аниқлаш:
        мулк чиқиб кетганда;
        АВ тугатилганда;
        АВ сотилганда;
        АВ айирбошланганда;
        АВ бепул ўтказилганда;
        АВ бошқа корхона устав фондига ўтказилганда;             
        АВ молиявий ижарага берилганда;
        АВ камомадида ёки йўқолганда;
        АВ чиқиб кетаётган таъсисчига берилганда.

 

Асосий воситалар (АВ) ва бошқа мол-мулкларнинг чиқиб кетишидан даромадни Фойда солиғи ҳисоб-китобига 
1-илованинг 050-сатрида акс эттиринг.

Мол-мулк чиқиб кетишидан молиявий натижани турли ҳолатларда қандай аниқлаш керак

Қуйидагилар натижасида мол-мулкнинг чиқиб кетишидан даромад юзага келиши мумкин:

  • тугатиш;
  • реализация қилиш;
  • айирбошлаш;
  • бепул бериш;
  • бошқа корхонанинг устав капиталига бериш;
  • чиқиб кетаётган муассисга бериш;
  • молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича бериш;
  • камомад ёки йўқотишлар.

Солиқ солиш мақсадида мол-мулкнинг чиқиб кетишидан молиявий натижани қуйидагилар бўйича аниқланг :

  • Солиқ кодексига мувофиқ қуйидаги формула билан аниқланадиган амортизация қилинадиган активлар бўйича:

Молиявий натижа = Чиқиб кетишдан даромад – Қолдиқ қиймат + 2021 йил 1 январдаги ҳолатга кўра қайта баҳолаш сальдоси;

  •  бошқа мол-мулк бўйича – бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ. 

Амортизация қилинадиган активларнинг қолдиқ қиймати дастлабки (тиклаш) қиймати ва тўпланган амортизация суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.

Эътибор беринг

Солиқ солиш мақсадларида жамғарилган амортизация:

  • 2021 йил 1 январдаги ҳолатга кўра ҳақиқатда ҳисобланган суммада олинади ;
  • 2021 йилдан амалга ошириладиган қайта баҳолашлар ҳисобга олинмаган ҳолда 2021 йилдан активларнинг қийматидан аниқланади . 
Эътибор беринг
Инвестициявий чегирмани қўллаган бўлсангиз ва у қўлланилган санадан эътиборан 3 йил ичида актив чиқиб кетаётган бўлса, уни чиқиб кетиш даврида жамғарилган амортизация...
lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг