Эслатма. Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорини бекор қилишга олиб келадиган хатолар
Иштирокчиларни умумий йиғилиш тўғрисида хабардор қилмаслик
Акциядор умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисида хабардор қилинмаганлиги боис юридик ҳамда жисмоний шахснинг унда иштирок этмаганлиги, мазкур шахс устав капиталида қандай улушга эга эканлиги ва мазкур шахснинг овоз бериши овоз бериш натижаларига таъсир кўрсатиши ёки кўрсатмаслигидан қатъи назар, бу акциядорлар умумий йиғилишининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш учун сўзсиз асос ҳисобланади .
Иштирокчиларни акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисида белгиланган тартибни бузган ҳолда хабардор қилиш
Умумий йиғилиш тўғрисида юборилган хабарнома акциядор томонидан унга боғлиқ бўлмаган ҳолатлар туфайли олинмаган. Йиғилиш ташкилотчилари иштирокчи огоҳлантирилганлигига...