Тўлов тизимлари ва маркетплейслар чекларининг солиқ қонунчилигига мувофиқлигини қандай таъминлаш керак

23.05.2023
author avatar

Элнор ФОЗИЛОВ

«Yangi texnologiyalar» ИАМ онлайн-НКТ бўлим бошлиғи
author avatar

Олег ГАЕВОЙ

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– тўлов тизимлари ёки маркетплейслар орқали сотишга қарор қилган бўлсангиз, нимага эътибор бериш лозим;
– қандай ҳолларда мобиль илова ёки компания сайтини солиқ органларининг тизимлари билан интеграция қилиш керак;
– қандай қилиб электрон тўлов тизимлари ва маркетплейслар хизматларидан фойдаланишни бошлаш мумкин;
– тўлов ва чекни шакллантиришнинг қандай схемасини танлаш керак:
       «жойларда тўлов» ёки «масофадан туриб тўлов»;
       маркетплейс ва ЭТТ чеклари бўйича ахборот солиқ ҳисоботларида қандай акс эттирилади;
       «жойларда тўлов» схемасини қўллаш учун зарур бўлган созламалар;
       «масофадан туриб тўлов» схемасини қўллаш учун зарур бўлган созламалар;
– ЭТТ ва маркетплейс чекларида олдиндан тўлов ва бўлиб-бўлиб тўлаш қандай расмийлаштирилади;
– мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарларни реализация қилган ҳолда нимани ҳисобга олиш муҳимдир;
– ЭТТ ва маркетплейс орқали ҳисоб-китоб қилишда қайтариш қандай расмийлаштирилади;
– ЭТТ ёки маркетплейс орқали шакллантирилган чекдаги хатони қандай тузатиш керак.

 

Электрон тўлов тизимлари ва маркетплейсларда касса чекларини шакллантиришнинг янги қулай усуллари пайдо бўлган бўлиб, бунда тўлов тизими ёки маркетплейснинг ўзи назорат-касса техникаси функциясини бажаради . Ушбу тавсияда тўлов тизимлари ва маркетплейслар орқали шакллантириладиган чекларнинг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқлигини қандай таъминлаш кераклигини кўриб чиқамиз.

Тўлов тизимлари ёки маркетплейслар орқали сотишга қарор қилган бўлсангиз, нимага эътибор бериш лозим

Технологияни танлаган ва электрон тўлов тизимлари (кейинги ўринларда – ЭТТ) билан ишлашни ташкил этган ҳолда қуйидагилардан келиб чиқинг: 

1. Ҳар қандай товар ёки хизматни сотишга «Сотиш» тўлов тури билан битта онлайн-НКТ чеки шакллантирилиши керак; 

2. Онлайн-НКТ чеки аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида низомнинг (кейинги ўринларда – Онлайн-НКМ тўғрисида низом) 7-бандида белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак. Солиқ қонунчилиги бузилишининг олдини олиш мақсадида бу ҳақда батафсил бу ерда қаранг «Онлайн-НКМ ва виртуал касса чекида қандай ахборот бўлиши керак».

ЭТТ ёки маркетплейс томонидан фойдаланиладиган технология чекда қуйидагилар акс эттирилишини таъминлаши керак:

  • уларнинг номи бўйича реализация қилинган товарлар рўйхати;
  • ҳар бир товарга tasnif.soliq.uz сайтида жорий версиясига мувофиқ келадиган МХИК;
  • рақамли маркировкалаш белгиси, агар товар мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлса.

Амалиётнинг кўрсатишича, ҳаммасидан кўра мураккабликлар кўпроқ айнан ушбу маълумотларни акс эттиришда юзага келади, сабаби улар чекда харидор билан ҳисоб-китоб қилиш чоғида, чекни шакллантириш пайтида кўрсатилади, бунинг учун эса тегишли техник имкониятлар керак бўлади. Агар техник ечимлар ва технология тўғри танланса, вазифани бажарса бўлади.

Агар ушбу ахборот чекда нотўғри кўрсатилса, салбий оқибатлар бўлиши мумкин. Хусусан:

  • my.soliq.uz шахсий кабинетда реализация қилиш бўйича ҳисобот ва товарлар бўйича ҳисобот нотўғри...
lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг