Хорижда тўланган дивидендлар кўринишидаги даромадлардан олинадиган фойда солиғини ҳисобга олиш ҳамда солиқ ҳисоботида акс эттириш
Тавсияда:
– хорижда тўланган дивидендлар кўринишидаги даромадлардан олинадиган фойда солиғини ҳисобга олиш;
– ҳисобга олинадиган дивидендлар кўринишидаги даромадлардан олинадиган фойда солиғини ҳисоботда акс эттириш.
Хорижда тўланган дивидендлар кўринишидаги даромадлардан олинадиган фойда солиғини ҳисобга олиш
Агар сиз хорижий давлатда дивидендлар кўринишидаги даромад олган бўлиб, ундан ўша ерда фойда солиғи ёки айнан ўхшаш солиқ тўланган ёки ушлаб қолинган бўлса, уни Ўзбекистонда фойда солиғини тўлаш ҳисобига ҳисобга олишингиз мумкин .
Бунинг учун бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартлар бажарилиши керак:
- Ўзбекистон билан халқаро шартнома мавжуд бўлиши;
- солиқ тўланганлигини тасдиқловчи хорижий давлатнинг ваколатли органи томонидан берилган маълумотнома ёки бошқаҳужжатнинг мавжуд бўлиши.