Мамлакат ичида тузилган олди-сотди шартномалари бўйича келиб тушган товарларни қабул қилиш

06.04.2023
author avatar

Асал ҲОШИМОВА

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти бўлими бошлиғи

Тавсияларда:

– товарни қабул қилишга тайёрлаш;
– етказиб берилган товарни унинг ҳақиқий қабул қилиб олинишидан олдин текшириш;
– товарни миқдори бўйича қабул қилиш;
– товарни сифати бўйича қабул қилиш;
– товарни қабул қилиш натижаларини миқдори ва сифати бўйича расмийлаштириш;
– товар қабул қилингандан кейин унинг шартнома шартларига мувофиқ эмаслиги аниқланганлигини расмийлаштириш;
– сотиб олинган товар бўйича номувофиқликлар бўлган тақдирда даъвони расмийлаштириш;
– даъво юзасидан етказиб берувчи билан қилинган ҳисоб-китоблар бухгалтерияси.

 

Товарни қабул қилишга тайёрлаш 

1. Етказиб беришни шундай режалаштирингки, у сиз учун ноқулайлик туғдирмасин. Масалан, сотувчи товарни инвентаризация даврида топширишини режалаштирманг, чунки инвентаризация пайтида товар қабул қилиш имкони чекланган бўлади.

2. Товарни қабул қилишга масъул ходимларингиз савдо шартномасининг қуйидаги маълумотлари билан танишганлигига ишонч ҳосил қилинг:

  • сотиб олиш параметрлари (қандай товарлар сотиб олинган, уларнинг тури, ҳажмии вазни, қандай ўрамда ёки идишдалиги);
  • товар партиялари сони ва етказиб бериш муддатлари;
  • қабул қилишда текшириш учун товарнинг назорат параметрлари (миқдори, сифати ва тўлиқлиги бўйича);
  • товарни қабул қилиш учун зарур бўлган ҳужжатлар тўплами.

Етказиб берилган товарни унинг ҳақиқий қабул қилиб олинишидан олдин текшириш

1. Товар келгандан сўнг, уни қабул қилишдан олдин, юкнинг бутлигини текширинг:

  • агар вагон, фура ёки контейнерлар муҳрланган бўлиши...
lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг