Ходимни иш ҳақи миқдорини ошкор этганлиги учун ишдан бўшатиш мумкинми

26.06.2023
author avatar

Альберт САФИН

«Норма» эксперти
author avatar

Элеонора МАЗУРОВА

адвокат, «Норма» эксперти

Тавсияда:

– қандай ҳолда иш ҳақи миқдори – тижорат сири ҳисобланади;
– тижорат сири режимини расмийлаштириш;
– меҳнатга оид муносабатларда тижорат сири ҳимоя қилинишини таъминлаш;
– қандай ахборот тижорат сирини ташкил этмайди;
– нима тижорат сирини ошкор этиш ҳисобланади;
– ходимни иш ҳақи миқдорини ошкор этганлиги учун ишдан бўшатиш мумкинми.

 

Вазият: йирик корхонада юқори ҳақ тўланадиган ходим бошқа ходимлар билан якка ҳолда суҳбатда уларнинг ташкилотида қандай иш ҳақи олаётганлиги ҳақида сўзлаб берди. Бу ҳақда билгач, ўртоқларидан икки нафари бўшаш тўғрисида ариза ёзишди ва ишдан кетишди. Ишдан кетиш сабабини тушунтириш чоғида улар раҳбариятга меҳнатга бундай ҳақ тўлаш билан рози эмасликлари, сабаби бошқа ходимлар анча юқори ҳақ олаётганликларини баён этишди. Ўзининг иш ҳақи миқдори тўғрисидаги ахборотни ошкор этган ходимни ички меҳнат тартиби қоидаларини бир марта қўпол равишда бузганлиги учун (тижорат сирини ошкор этиш) ишдан бўшатишди. Натижада корхона уч нафар юқори малакали ходимларидан маҳрум бўлди.

 

Мазкур вазиятда иккала томоннинг ҳаракатлари қанчалик қонунийлигини муҳокама қиламиз. 

Ҳақиқатда тижорат сири – бу учинчи шахсларга номаълумлиги сабабли тижорат қимматига эга бўлган, қонуний асосда эркин фойдаланилмайдиган ахборот. Ходим томонидан унинг иш ҳақи тўғрисидаги ахборот ошкор этилганлигини қоидаларнинг бир марта қўпол равишда бузилганлиги деб ҳисоблашдан олдин, иш берувчи ушбу ахборотнинг махфийлигини эътироф этиши ва корхонанинг локал ҳужжатларида уни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини кўриши керак.

Иш ҳақи миқдори тўғрисидаги ахборотни тарқатишга тақиқ ўрнатган ҳолда, иш берувчи қонунчилик талабларига амал қилиши керак. Кўп ҳолларда раҳбарият томонидан бухгалтерия ва юридик бўлим олдига қуйидаги масалалар қўйилади: ходимлар зиммасига унинг миқдори тўғрисидаги ахборотни ошкор қилмаслик мажбуриятини юклаш учун меҳнатга ҳақ тўлашни тижорат сири сифатида ҳисоблаш мумкинми. Ушбу ҳолатда ошкор этишни ходимни ишдан бўшатиш ҳуқуқи билан қоидаларни бир марта қўпол равишда бузиш жумласига киритиш мумкинми.

Нима тижорат сири ҳисобланади

Корхонада у ёки бошқа ахборот учун тижорат сири режимини расмийлаштиришдан олдин уни тижорат сири деб ҳисоблаш учун бундай ахборот муайян корхона учун шунчалик қимматга эга ёки эга эмаслигини тушуниш лозим . Тижорат сирининг мулкдор томонидан унинг махфийлиги ўрнатилмаган бўлса,...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг