Корхонанинг корпоратив картасидан ходимнинг шахсий харажатлари бухгалтерия ва солиқ ҳисобида қандай акс эттирилади
Тавсияда:
– КПКдан шахсий мақсадлар учун сарфланган суммани ходимнинг даромадидан ушлаб қолиш;
– корхонанинг корпоратив картадан харажатлар бўйича ходимнинг қарзидан кечиши;
– ходимнинг қарзи ҳисобдан чиқарилишини ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида акс эттириш.
Вазият: ходим шахсий харажатларини корхонанинг корпоратив картасидан тўлади. |
Корпоратив карта корхона ходимига ҳисобот бериш шарти билан қатъий белгиланган мақсадлар учун берилади. Ундаги пул маблағлари ҳисобот бериладиган маблағлар ҳисобланади. Ходим шахсий харажатларини корхонанинг корпоратив картасидан тўлаган бўлса, у ҳолда ходимнинг юридик шахс олдида қарзи юзага келади. Ушбу вазиятда юридик шахс олдида иккита ечим варианти мавжуд:
1) сарфланган суммани ходимнинг даромадидан ушлаб қолиш;
2) ходимнинг қарзидан кечиш.
Қайси вариантни танласангиз ҳам, буни раҳбар буйруғи билан...