Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Курсдаги фарқлар солиқ ва молия ҳисоботида қандай акс эттирилади
2022 йилдан бошлаб курсдаги фарқлар солиқ ҳисоби мақсадларида Солиқ кодексининг 320-моддасига асосан (илгари – 22-сон БҲМСга асосан) аниқланади.
Курсдаги фарқларни қандай қилиб тўғри ҳисоблаб чиқариш ва Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот ва Фойда солиғи ҳисоб-китобида акс эттириш мумкин?
Buxgalter.uz илтимосига биноан масалани Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Фискал сиёсат департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА тушунтирди.
2022 йил 1 январдан бошлаб берилган (олинган) бўнакларни қайта баҳолашдан юзага келадиган курсдаги фарқ солиқ солиш мақсадларида ҳисобга олинмайди .
БҲМС бўйича бухгалтерия ҳисобида бўнаклар қайта баҳоланади, сабаби стандартлар чет эл валютасида харид қилинган активларни бухгалтерия ҳисобига қабул қилиш санасидаги Марказий банк курси бўйича тан олишни талаб қилади . Реализация қилишдан олинган валютада ифодаланган тушум бухгалтерия ҳисобида даромадни тан олиш санасидаги Марказий банк курси бўйича акс эттирилади.
Курсдаги фарқларни аниқлашга нисбатан турли ёндашувлар уларнинг қиймати бухгалтерия ва солиқ ҳисобида фарқ қилиши мумкинлигига олиб келади.
Тегишинча, Фойда солиғи ҳисоб-китоби ва молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботда акс эттириладиган кўрсаткичлар турлича бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бухгалтерия ҳисоби субъектлари учун молиявий ҳисоботларни ҳар чоракда солиқ ва статистика органларига тақдим этиш талаби бекор қилинган .
Мисолда курсдаги фарқлар суммаларидаги тафовутни кўриб чиқамиз.
Операция |
Марказий банк курси |
Операциялар суммаси, |
Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот |
Фойда солиғи ҳисоб-китоби |
Етказиб берувчига бўнак ўтказилди |
11 200 |
300 АҚШ доллари х 11 200 = 3 360 000 |
|
|
Товар олинди |
11 210 |
1 000 АҚШ доллари х 11 210 = 11 210 000 |
|
|
Бўнак бўйича курсдаги фарқ тан олинди |
|
300 х (11 210 – 11 200) = 3 000 |
Бўнак бўйича курсдаги ижобий фарқ МНҲнинг 150-сатрида акс эттирилади |
Акс эттирилмайди |
Ушбу босқичда корхонада қуйидаги суммада кредиторлик қарзи ҳосил бўлди: |
||||
Кредиторлик қарзи сўндирилди |
11 220 |
700 х 11 220 = 7 854 000 |
|
|
Кредиторлик қарзи бўйича курсдаги фарқ тан олинди |
|
700 х (11 220 – 11 210) = 7 854 000 – 7 847 000 = 7 000 |
Курсдаги салбий фарқ МНҲнинг 200-сатрида акс эттирилади |
Курсдаги салбий фарқ Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 0114-сатрида I–III чораклар учун ва Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2.1-илованинг 0313-сатрида йил учун акс эттирилади |
Кредиторлик қарзи 0 га тенг. |
||||
Харидордан бўнак олинди |
11 230 |
500 х 11 230 = 5 615 000 |
|
|
Товар харидорга топширилди |
11 240 |
1 200 х 11 240 = 13 488 000 |
|
|
Бўнак бўйича курсдаги фарқ тан олинди |
|
500 х (11 240 – 11 230) = 5 000 |
Курсдаги салбий фарқ МНҲнинг 200-сатрида акс эттирилади |
Акс эттирилмайди |
Ушбу босқичда корхонада қуйидаги суммада дебиторлик қарзи ҳосил бўлди: |
||||
Дебиторлик қарзи сўндирилди |
11 250 |
700 х 11 250 = 7 875 000 |
|
|
Дебиторлик қарзи бўйича курсдаги фарқ тан олинди |
|
700 х (11 250 – 11 240) = 7 875 000 – 7 868 000 = 7 000 |
Курсдаги ижобий фарқ МНҲнинг 150-сатрида акс эттирилади |
Курсдаги ижобий фарқ Фойда солиғи ҳисоб-китобига 1-илованинг 130-сатрида акс эттирилади |
Дебиторлик қарзи 0 га тенг. |
||||
Жами: |
|
|
|
|
Курсдаги ижобий фарқ |
|
|
3 000 + 7 000 = 10 000 |
7 000 |
Курсдаги салбий фарқ |
|
|
7 000 + 5 000 = 12 000 |
7 000 |
Мисолда фақат етказиб берувчи ва харидор билан ўзаро ҳисоб-китоблар натижасида юзага келадиган курсдаги фарқлар кўриб чиқилди.
Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот ва Фойда солиғи ҳисоб-китобида бошқа валюта моддаларини қайта баҳолашдан олинган курсдаги фарқлар ҳам акс эттирилади. .