Декабрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Автомобилга давлат рақами белгилари берилганлиги учун тўловлар қандай ўзгаради
Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини беришда ундириладиган тўловлар ставкаларига ўзгартиришлар киритилди. Янги ставкалар 2023 йил 1 ноябрдан кучга киради. (ички ишлар вазирининг буйруғи, АВ рўйхат рақами 2303-4, 11.08.2023 й.).
Айрим тўловлар 2 баравардан ортиқ оширилади.
2023 йил 1 ноябрдан бошлаб буйруққа асосан ставкалар миқдори ўзгартирилади:
Тўлов |
2023 йил 1 ноябрга қадар ставка миқдори |
бугунги кундаги БҲМдан келиб чиққан ҳолда сўмда |
2023 йил 1 ноябрдан бошлаб ставканинг янги миқдори |
агар БҲМ 330 000 сўмга тенг бўлса, сўмда |
Автотранспорт воситаларига |
БҲМнинг 1,5 баравари |
495 000 |
БҲМнинг 3,5 баравари |
1 155 000 |
мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамаларга (ярим тиркамаларга) давлат рақами белгиларини бериш учун |
БҲМнинг 0,75 баравари |
247 500 |
БҲМнинг 1,75 баравари |
577 500 |
транзит давлат рақами белгиларини бериш учун |
БҲМнинг 25%и |
82 500 |
БҲМнинг 25%и |
82 500 |
Агар илгариги давлат рақами белгилари яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бўлса: |
||||
Илгариги бир жуфт давлат рақами белгилари ўрнига янгиларини бериш учун |
БҲМнинг 1 баравари |
330 000 |
БҲМнинг 3,5 баравари |
1 155 000 |
Илгариги бир дона давлат рақами белгилари ўрнига янгиларини бериш учун |
БҲМнинг 50%и |
165 000 |
БҲМнинг 1,75 баравари |
577 500 |
Агар илгариги давлат рақами белгилари йўқотилган бўлса: |
||||
Йўқотилган бир дона ёки бир жуфт давлат рақами белгилари ўрнига янги бир жуфт давлат рақами белгиларини бериш учун |
БҲМнинг 3 баравари |
990 000 |
БҲМнинг 3,5 баравари |
1 155 000 |
Мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамалар (ярим тиркамалар) учун йўқотилган бир дона давлат рақами белгилари ўрнига янги бир дона давлат рақами белгилари бериш учун |
– |
– |
БҲМнинг 1,75 баравари |
577 500 |
Бепул 12 ой муддатдан сўнг яна бир йил муддатга сақлаганлик учун |
БҲМнинг 50%и |
165 000 |
БҲМнинг 1 баравари |
330 000 |
Бошқа ҳайдовчилик тўловларини билиш учун бу ерга қаранг.