Ходим жиноий жавобгарликка тортилса, иш берувчи нима қилиши керак

21.08.2023
author avatar

Элеонора МАЗУРОВА

адвокат, «Норма» эксперти
author avatar

Альберт САФИН

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– суд ҳукми асосида меҳнат шартномасини бекор қилиш;
– ходим ҳибсга ёки қамоққа олинган бўлса, иш берувчининг хатти-ҳаракатлари тартиби;
– ходим жиноий жавобгарликка тортилганлиги тўғрисида расмий ҳужжат бўлмаса, нима қилиш керак;
– тергов қилинаётган шахсни бошқа ишга ўтказиш ёки уни алмаштириш;
– ходим суд томонидан айбдор деб топилмаса, мажбурий прогул учун меҳнат ҳақи ҳисобланадими;
– судланганлик ҳолати ишга қабул қилишни рад этиш учун сабаб бўла олмайди. 

 

Ҳар қандай корхона раҳбарияти ўз ишида ходимнинг жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин бўлган ҳаракатларни содир этганлиги учун судланиши ва жазога ҳукм қилиниши вазиятига дуч келиши мумкин. Агар жазо озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлса, меҳнат шартномаси Меҳнат кодексида аниқ кўрсатилган асослар бўйича бекор қилиниши мумкин. Бу ҳолатда ходимга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ёки суд томонидан ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасасига юборилган суд ҳукмининг қонуний кучга кириши асос ҳисобланади . Меҳнат шартномаси огоҳлантирилмасдан, тушунтиришларсиз, ишдан бўшатиш нафақасисиз ва муайян тартиб-қоидаларга риоя қилмасдан бекор қилинади. Ҳукм қонуний кучга кирган кун ходимнинг охирги иш куни ҳисобланади .

Эътибор беринг
Ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб йигирма кун ўтгандан кейин, маҳкумлар, оқланганлар ва жабрланувчилар учун эса ҳукм нусхаси уларга топширилган кундан эътиборан худди шу муддатда қонуний кучга киради. Апелляция шикояти ёки протест берилган тақдирда, ҳукм бекор қилинмаган бўлса, иш юқори турувчи (апелляция) судда кўрилган кундан бошлаб қонуний кучга киради .

Суд ҳукми билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан ҳисоб-китоб қилиниши керак. Унга корхонада ишлаган охирги иш...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг