Сотишдан кейинги хизмат кўрсатиш шарти билан товарларнинг чакана савдоси қандай ҳисобга олинади

22.08.2023
author avatar

Гўзал ИСЛОМОВА

молия маслаҳатчиси
author avatar

Ирина АХМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– сотишдан кейинги хизмат кўрсатиш (СКХК) нимани англатади;
– қўшимча кафолат учун қандай ҳужжатлар расмийлаштирилади;
– СКХКдан олинган даромадлар ҳисобда қандай акс эттирилади;
– СКХК харажатлари ҳисобда қандай акс эттирилади.

 

Сотишдан кейинги хизмат кўрсатиш нимани англатади

Савдо ташкилоти харидорларга сотилган товарлар учун сотишдан кейинги хизмат кўрсатиш (СКХК) деб аталмиш хизматни тақдим этиши мумкин. Aмалиётда бундай хизмат қўшимча хизмат кўрсатиш, қўшимча хизмат кўрсатиш дастури, қўшимча ёки кенгайтирилган кафолат ва бошқалар деб ҳам аталади.

СКХК шартлари олди-сотди шартномасида (оммавий офертада) ёки товарлар харид қилинаётганда харидорга бериладиган алоҳида ҳужжатда белгиланади . Муайян товарлар ёки товарлар гуруҳлари учун алоҳида кафолат шартлари белгиланиши мумкин. Қоида тариқасида, бу ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган кафолат муддатига нисбатан узайтирилган муддатдир. Мисол учун, ишлаб чиқарувчи томонидан 12 ойлик кафолат муддати белгиланган, товарларнинг сотувчиси эса харидорга бир марталик қўшимча ҳақ эвазига 3 йил давомида хизмат кўрсатишни таклиф қилади.

Aмалиётда товарларни харид қилиш билан бир вақтда харидорга алоҳида ҳақ эвазига қўшимча кафолат реализация қилинади ёки СКХКнинг маълум бир суммаси товар баҳосига киритилади. Қўшимча ҳақ эвазига СКХКни тақдим этиш орқали дўкон, қоида тариқасида, харидорга хизмат кўрсатиш сертификатини сотиб олишни таклиф қилади. Сертификатнинг қиймати товарнинг турига ва хизматдан фойдаланиш (қўшимча кафолат) йиллари сонига қараб белгиланади.

Умумий қоидага кўра, кафолат муддатининг давомийлиги товар сотилган кундан бошлаб, яъни, агар олди-сотди шартномасида бошқача...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг