Фарзандларининг бепул таълими учун чет эллик ўқитувчиларга ЖШДС ҳисобланадими

preview

“Ўзбекистоннинг резиденти бўлган компания мактаб ва мактабгача таълим соҳасидаги фаолият билан шуғулланади. Бу соҳага чет эллик ўқитувчилар жалб қилинган. Мазкур чет эллик ўқитувчиларнинг фарзандлари компаниянинг таълим тузилмаларида бепул таълим олишади.

Агар меҳнат шартномасида уларнинг фарзандларига бепул таълим бериш ҳақида бўлим мавжуд бўлса, чет эллик ўқитувчиларнинг моддий наф тарзидаги даромадидан ЖШДС ҳисоблаш керакми?”

Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

 

Мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Юридик шахслар томонидан нодавлат таълим хизматларини кўрсатишда чет эллик ўқитувчи ва мутахассислар жисмоний шахсларга солинадиган даромад солиғи ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратиладиган тўловлардан тузилган меҳнат шартномаси доирасида озод қилинади .

ЖШДСдан озод қилиш фақат чет эллик ўқитувчи ва мутахассислар иштирокида “юридик шахслар томонидан нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш” доирасида назарда тутилади, деб ҳисоблайман.

Мазкур чет эллик мутахассисларнинг фарзандларига бепул таълим бериш уларнинг бундай меҳнат фаолияти билан боғлиқ эмас, ҳатто у меҳнат шартномасига киритилган бўлса ҳам. МКнинг 104-моддасига асосан меҳнат шартномасининг белгиланган мажбурий шартлари мавжуд, аммо қўшимча шартлари ҳам бўлиши мумкин. Янги МК муаллифларидан бирининг тушунтиришида бу ҳақда батафсил ўқинг.

Болаларга бепул таълим бериш – бу меҳнат шартномасининг қўшимча банди. Бунда чет эллик ўқитувчиларда барибир моддий наф тарзидаги даромад – солиқ тўловчининг манфаатларини кўзлаб текин кўрсатилган хизматларнинг қиймати юзага келади . Бундай моддий наф тарзидаги даромаддан ЖШДС тўланади, ижтимоий солиқ эса тўланмайди.

Корхона ЖШДСни ўз ҳисобидан тўлаши мумкин эмас, бундай харажатлар чегириб ташланмайдиган харажатлар ҳисобланади .

 

 

 

 

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ /uz/publish/doc/text194340_farzandlarining_bepul_talimi_uchun_chet_ellik_uqituvchilarga_jshds_hisoblanadimi