2023 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак
Тавсияда:
– 2023 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ҳисоб-китобида зарур бўладиган базавий маълумотлар;
– 2023 йил ноябрь ойи учун ЖШДС қандай ҳисобланади:
оддий вазиятда;
имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда;
ўриндошнинг даромадидан;
ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар ўтказилганда;
нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида ўқиш учун ҳақ тўланганда;
юридик шахсга турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахснинг даромадларидан;
норезидентнинг даромадидан.
2023 йил ноябрь ойи учун ЖШДСни қуйидаги базавий маълумотлар асосида ҳисобланг:
- иш соатлари сони:
5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 176;
6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 174;
36 соатлик иш ҳафтасида – 156;
- иш кунлари сони:
5 кунлик иш ҳафтасида – 22;
6 кунлик иш ҳафтасида – 26;
- Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахсларнинг даромадларига (дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлардан ташқари) 12 % ставка бўйича солиқ солинади ;
- Ўзбекистон норезиденти бўлган жисмоний шахснинг меҳнат шартномалари (контрактлари) ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича Ўзбекистондаги манбалардан олинган даромадларига 2022 йил 1 майдан бошлаб 12 % ставка бўйича ЖШДС солиниши лозим ;
- январь-апрель ойларида МҲЭКМ 920 000 сўмни, май-ноябрь ойларида эса 980 000 сўмни ташкил қилди