Қўшиб юбориш шаклидаги қайта ташкил этишнинг юридик жиҳатлари

20.11.2023
author avatar

Элеонора МАЗУРОВА

адвокат, «Норма» эксперти
author avatar

Альберт САФИН

«Норма» эксперти

Бир нечта ташкилотга эгалик қилувчи тадбиркор икки ёки ундан ортиқ юридик шахсларни бирлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Бундай тартибдаги қўшиб юборишни тўғри расмийлаштириш учун сиз бу жараённи бухгалтерия жиҳатдан тўлиқ назорат қилишингиз лозим.

Бирлаштиришдан фарқли ўлароқ қўшиб юборишда янги ташкилот ташкил этилади ва у аввалги икки ташкилотнинг активларини ва мажбуриятларини бирлаштиради. Қўшиб юбориш турли ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги (МЧЖ – масъулияти чекланган жамият, АЖ – акциядорлик жамият ва б.) юридик шахсларга  ва турли фаолият турларига (ишлаб чиқариш, хар хил турдаги хизматларга, савдога ва х.к.) нисбатан  амалга оширилиши мумкин. Қўшиб юборишда икки ёки ундан ортиқ ташкилотлар иштирок этиши мумкин. Шунингдек, қўшиб юбориш давлат ёки жамоат муассасалари ва тижорат ташкилотлари ўртасида амалга оширилиши мумкин.

Қўшиб юборишнинг асосий босқичлари:

  • тартиб-таомилда қатнашадиган ташкилот раҳбарияти томонидан қарор қабул қилиш. Агар бизнеснинг бир нечта эгалари бўлса, улар ташкилий мажлис ўтказишлари ва ўзларининг ташкилотни қўшиб юбориш йўли билан қайта ташкил этиш истакларини ҳужжатларда акс эттиришлари лозим. Қарор қабул қилингандан сўнг, ташкилот ичида мулкдорлар ва акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилади, унда келгусида амалга ошириладиган жараёнлар шартлари муҳокама...
lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг