Иш берувчи бошқа жойга кўчганда нима қилиш керак

16.11.2023
author avatar

Михаил ГАСАНОВ

меҳнатга оид ҳуқуқ бўйича эксперт, ю. ф. н.
author avatar

Ленара ХИКМАТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– иш берувчининг бошқа жойга кўчиши деганда нимани тушуниш керак;
– иш берувчи бошқа жойга кўчиб ўтганда ходимлар билан меҳнат муносабатларини қандай расмийлаштириш лозим.

 

Иш берувчининг бошқа жойга кўчиши деганда нимани тушуниш керак

Ходим меҳнат қилиши керак бўлган жой – бу ишга қабул қилишда шартлашиладиган ва меҳнат шартномасига киритилиши керак бўлган мажбурий шарт . Шунинг учун меҳнат шартномасидаги «Иш жойи» устунида нафақат иш берувчи (ташкилот, унинг алоҳида бўлинмаси ёки жисмоний шахс), балки ходим ўз меҳнат вазифасини бажарадиган жой ҳам кўрсатилади. Тегишинча, иш берувчининг бошқа жойга кўчиши – бу ходим меҳнат шартномасининг мажбурий шартини ўзгартиришдир.

Бошқа жойга кўчиб ўтиш деганда ходимнинг яшаш жойидан унга яшаш жойига қайтиш имконини бермайдиган масофада жойлашган ҳудуд тушунилади . Шубҳасиз, ходимнинг иш куни тугаганидан кейин ҳар куни яшаш жойига қайтиши ва кейинги иш кунида ишга келиши имконсизлиги назарда тутилган. Бунда иш жойининг транспортда қатнаш жиҳатдан қулайлиги (йўл қўйилиши мумкин бўлган узоқлиги) мазкур жойдаги жамоат транспорти тармоғининг ривожланганлиги ҳисобга олинган ҳолда ҳудудий меҳнат органлари томонидан белгиланади

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг