Меҳнат шартларини ходимнинг розилигисиз, иш берувчининг ташаббусига кўра қандай ўзгартириш керак

09.11.2023
author avatar

Михаил ГАСАНОВ

меҳнатга оид ҳуқуқ бўйича эксперт, ю. ф. н.
author avatar

Ленара ХИКМАТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– қачон иш берувчи ходимнинг розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартиришга ҳақли;
– ходимнинг розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартиришни қандай расмийлаштириш керак.

 

Қачон иш берувчи ходимнинг розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартиришга ҳақли

Иш берувчи фақатгина технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмларининг қисқарганлиги муносабати билан аввалги меҳнат шартлари сақлаб қолиниши мумкин бўлмаса, ходимнинг розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартиришга ҳақли .

Яъни, иш берувчи ходимларнинг меҳнат шартларини кўнглига келган вақтда эмас, балки фақатгина истисно ҳолларда ўзгартириши мумкин. Агар кейинчалик меҳнат низоси юзага келса, иш берувчи аввалги меҳнат шартларини сақлаб қолиш имконияти йўқлигини исботлаб бериши керак . Бошқача айтганда, иш берувчи:

  • технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ишлар ҳажмларининг қисқарганлиги янги меҳнат шартларининг белгилашига сабаб бўлганлиги;
  • ушбу ўзгаришлар ходим учун аввалги меҳнат шартлари сақлаб қолиниши имкониятини истисно қилиши юзасидан асосли далилларни тақдим этиши керак. 

Масалан, ишлар ҳажмларининг қисқарганлиги ходимларнинг иш ҳақини камайтиришга олиб келди. Ёки узлуксиз хусусиятдаги айрим ишлаб чиқариш жараёнларининг автоматлаштирилганлиги айрим ходимлар учун сменали иш жадвалини белгилаш заруриятига олиб келди. 

Бунда меҳнат шартлари ҳақида гапирганимизда, биз ходимнинг меҳнат вазифасини, яъни унинг мутахассислиги, малакаси ёки лавозимини кўзда тутмаймиз. Меҳнат шартларининг ўзгариши ходимнинг аввалги меҳнат вазифасининг сақлаб қолинишини назарда тутади. Агар у ўзгарса – бу энди бошқа ишга...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг