Бухгалтер билиши керак бўлган барча ахборот – Buxgalter Pro да:
Юридик шахслар ҳар ойда истеъмол қилинган энергия тўғрисида ҳисобот топширишади. Het.uz сайти орқали ҳисоботни қандай топшириш ҳақида buxgalter.uz да батафсил ўқинг:
Зарур тушунтиришларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Сайтга киргандан сўнг қилиниши керак бўлган биринчи нарса – Туман электр тармоқларининг Телеграм-каналига обуна бўлиш:
Профиль таърифида электр энергияси етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар юзага келганда хабар юбориш мумкин бўлган фойдали ҳавола мавжуд:
Истеъмолчилар – юридик ва жисмоний шахслар Электр тармоқлари билан шахсий кабинет орқали мулоқот қиладилар. Унга кириш учун дастлабки паролни олиш учун Электр тармоқларига бориб келишга тўғри келади. Электр тармоқлари ходимлари сизни дастурий комплексда рўйхатдан ўтказадилар ва паролни айтадилар.
Эътибор беринг
Дастлабки паролни шахсий кабинетга биринчи марта кирганингизда ўзгартиришни тавсия қиламиз.
«Юридик истеъмолчилар учун» бўлмини ёки «Кабинетга ўтиш» тугмасини танланг:
Очилган ойнада ҳам «Юридик истеъмолчи»ни танланг, логин ва паролни киритинг:
Электр энергияси бўйича ҳисоботлар қандай юборилади
1. «Ҳисоботни юбориш» хизматини ва ҳисоботни имзолаш учун фойдаланиладиган ЭРИ калитини танланг.
Эътибор беринг
Ҳисоботни юбориш Солиқ қўмитаси ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМ томонидан берилган ЭРИ билан тасдиқланади.
2. Очилган шаклда корхонада рўйхатдан ўтказилган барча ҳисоблагичлар бўйича сўнгги кўрсаткичларни тўлдиринг.
3. «Юбориш» тугмасини босинг ва ҳисобот юборилганлиги ҳақидаги билдиришномани кутинг.
Ҳисоботнинг юборилганлигини ва ҳолатини текшириш учун «Хабарлар» бўлимига киринг. «Истеъмолчи билан ҳисоб-китоб қилинди» хабари ҳисобот қабул қилинганлиги ва унга кўра ЭҲФ тақдим этилганлигидан далолат беради.
4. Тўлов учун ЭҲФ ва ҳисоб-китобни олиш учун «Электр энергияси учун ҳисоб-китоб» бўлимига киринг.
Ҳисоб-китоб даврини танлаб, сиз ҳисобварақ-фактуралар, солиштириш далолатномалари (ой учун ва йил бошидан), тўлов талабномасини чоп этишингиз мумкин.
Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади