ЭСЛАТМА: электр энергиясидан фойдаланишда қандай қоидаларни бузиш ҳолатлари жаримага тортилади

preview

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс энергиянинг исрофгарчилиги, ундан фойдаланиш қоидаларини ва электр тармоқларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун жазо белгилайди.

Ушбу эслатма жарималардан қочмоқчи бўлганлар учун:

Муҳим тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

1. Электр ва иссиқлик энергиясини исроф қилиш :

  • ишлаб чиқариш заруратисиз электр двигателлари, электр печлари ва бошқа электр ва иссиқлик ускуналарини мунтазам равишда кам ишлатиш ёки электр қувватини бекорга сарфлаб, уларнинг бўш туришига йўл қўйиш;
  • сиқилган ҳаво, сув ва иссиқликнинг мунтазам равишда йўқотилиши;
  • энергия таъминоти ташкилотининг рухсатисиз электр энергиясидан хизмат ва бошқа хоналарни иситиш учун, ишлаб чиқариш жараёнида кўзда тутилмаган мақсадларда фойдаланиш;
  • электр энергиясидан хизмат ва бошқа хоналарни ёритиш учун, ишлаб чиқариш жараёнида кўзда тутилмаган мақсадларда исрофгарлик билан фойдаланиш.

Электр энергиясини исроф қилганлик учун мансабдор шахслар учун жавобгарлик: биринчи марта - мансабдор шахсларга 5-15 БҲМ миқдорида жарима (исрофгарчилик даражасига қараб); маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса - 15-30 БҲМ миқдорида жарима қўлланилади.

 

2. Электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш :

  • умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш;
  • ҳисоблагичларни, шу жумладан пломбаларни қасддан бузиш;
  • ҳисоблагич кўрсаткичларни ўзгартириш.

Юқоридаги қоидаларни бузганлик учун мансабдор шахслар учун жавобгарлик - 20-25 БҲМ миқдорида жаримани ташкил этади.

 

3. Электр тармоқларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш .

Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш учун бундай объектларнинг эгалари ва ижарачилари - мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қатъи назар, юридик ва жисмоний шахслар жавобгар бўладилар. Муҳофазанинг ўзи нимани англатиши тегишли Қоидаларнинг 3-бобида батафсил ёзилган.

МЖтКда кучланиш даражасига қараб электр тармоғининг шикастланиши учун қуйидаги  жарималар кўзда тутилган:

1) агар қоидабузарлик истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлашда узилишларга сабаб бўлган ёки сабаб бўлиши мумкин бўлса, кучланиши 1000 вольтгача бўлган электр тармоқларига шикаст етказилган ёки халқ хўжалигига бошқа зарар етказилган бўлса, - мансабдор шахс 0,5-2 БҲМ миқдорида жарима тўлайди;

2) агар қоидабузарлик истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлашда узилишларга сабаб бўлган ёки сабаб бўлиши мумкин бўлса, кучланиши 1000 вольтдан юқори бўлган электр тармоқларига шикаст етказилган ёки халқ хўжалигига бошқа зарар етказилган бўлса, - мансабдор шахс 0,5-3 БҲМ миқдорида жарима тўлайди.

Шунингдек, баъзи йирик корхоналар 1 октябргача энергоаудитдан ўтишлари керак. Агар буни қилмасалар, уларнинг электр энергияси учун тарифлари ошади.

Саида ЖАНИЗАКОВА тайёрлади


Бош бухгалтер учун эслатма Бош бухгалтер учун эслатма Бош бухгалтер учун эслатма /uz/publish/doc/text201822_eslatma_elektr_energiyasidan_foydalanishda_qanday_qoidalarni_buzish_holatlari_jarimaga_tortiladi