Меҳнат шартномаси бекор қилинишини қандай расмийлаштириш керак

08.02.2024
author avatar

Михаил ГАСАНОВ

меҳнатга оид ҳуқуқ бўйича эксперт, ю. ф. н.
author avatar

Ленара ХИКМАТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– меҳнат шартномасини бекор қилиш қандай босқичларни ўз ичига олади;
– ходимлар билан меҳнат шартномаларини бекор қилиш ҳуқуқига кимлар эга;
– меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқда нималар акс эттирилиши керак;
– меҳнат шартномаси бекор қилинган куни нима қилиш керак;
– меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан ҳисоб-китоб қандай амалга оширилади.

 

Меҳнат шартномасини бекор қилиш босқичлари

1-босқич. Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинади, меҳнат шартномасини бекор қилишнинг маълум бир сабаби бўйича қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартиб-таомиллар амалга оширилади. Масалан, агар меҳнат шартномаси қуйидагиларнинг ташаббуси билан бекор қилинса:

  • ходимнинг – у тегишли ариза беради;
  • иш берувчининг – у ходимни меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида огоҳлантиради, зарурат бўлганда ходимни иш билан таъминлаш чораларини кўради , ходимларнинг вакиллик органининг розилигини олади (агар бу жамоа шартномаси ёки жамоа келишувида назарда тутилган бўлса) ва ҳ.к.

2-босқич. Меҳнат шартномасини бекор қилишни расмийлаштириш амалга оширилади, жумладан:

  • меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида буйруқ тайёрлаш;
  • меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқнинг кўчирма нусхасини бериш;
  • меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги ёзув ёки электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирма билан меҳнат дафтарчасини (агар мавжуд бўлса) бериш;
  • my.mehnat.uz сайтида меҳнат шартномасини бекор қилишни рўйхатдан ўтказиш;
  • ходим билан иш ҳақи ва у олиши керак бўлган бошқа тўловлар бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширади.

Ходимлар билан меҳнат шартномаларини бекор қилиш ҳуқуқига кимлар эга

Меҳнат шартномасини бекор қилиш ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар томонидан амалга оширилади . Меҳнат кодексининг 127-моддаси 3-қисмига мувофиқ ташкилот раҳбари ташкилот мулкдори томонидан ёки таъсис ҳужжатлари билан ўзига берилган ваколатлар доирасида ходимлар билан меҳнат шартномаларини тузади. Шундай қилиб, умумий қоида бўйича ташкилот раҳбари ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга. Бунда у ишга қабул қилиш ва бекор қилиш ваколатини бошқа ходимларга – ўзининг ўринбосарига, алоҳида бўлинма бошлиқларига ва бошқаларга расман топшириши мумкин. Албатта, агар бу ташкилотнинг таъсис ҳужжатлари қоидаларига зид бўлмаса.

Бундан ташқари, ташкилот низомига мувофиқ алоҳида тоифадаги ходимларни ишга қабул қилиш ҳуқуқи сайланган бошқарув органига тақдим қилинган бўлиши мумкин. Масалан, амалиётда акциядорлик жамиятларида (АЖ) бўлимлар ва бошқа алоҳида бўлмаган таркибий бўлинмалар раҳбарларини ишга қабул қилиш жамият бошқаруви ваколатига кирадиган ҳолатлар учраб туради. Тегишинча, кўрсатилган ходимлар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида буйруқ чиқариш учун АЖ бошқарув кенгашининг қарори асос бўлиб ҳисобланади. Агар бундай қарор бўлмаса, буйруқ бошқарув раиси томонидан имзоланиши мумкин эмас. Ходим, ўз навбатида, нафақат буйруқнинг кўчирма нусхасини, балки у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида АЖ раҳбариятининг тегишли қарорини ҳам талаб қилишга ҳақлидир.

Ташкилот раҳбарини ишга қабул қилиш бевосита ташкилот мулкдори ёки таъсис ҳужжатларига мувофиқ ваколатли орган томонидан амалга оширилади . Масалан, акциядорлик жамиятида жамиятнинг ижро этувчи органларини шакллантириш ва уларнинг ваколатларини муддатидан олдин тугатиш, агар низом билан...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг