Ўзбекистондан ташқарига чиқишда хизмат сафари харажатлари қандай тўланади

09.04.2024
author avatar

Асал ҲОШИМОВА

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти бўлими бошлиғи
author avatar

Олег ЦОЙ

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– чет эл хизмат сафарининг расмийлаштирилиши;
– чет эл хизмат сафари муддати қандай аниқланади;
– қоплаб бериладиган хизмат сафари харажатлари рўйхати;
– кундалик харажатлар;
– турар жой харажатлари;
– транспорт харажатлари;
– вакиллик, кўзда тутилмаган ва бошқа турдаги барча харажатлар;
– хизмат сафари харажатлари бўйича бўнак қандай тўланади;
– хизмат сафарига юборилган ходим бетоб бўлган ҳолларда хизмат сафари харажатлари;
– чет эл сафари бўйича ҳисобот;
– хизмат сафари харажатлари бўйича курс фарқлари ҳисоби;
– хизмат сафари харажатлари бухгалтерия ва солиқ ҳисобида қандай акс эттирилади.

 

Хизмат сафарлари Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига амалга оширилганда, хизмат сафарига юборилган ходим билан хисоб-китобларни Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширинг.

Ташкилотингиз учун сиз хорижий хизмат сафарлари тўғрисидаги ички Низомни ишлаб чиқишингиз ва унда ходимларни хизмат сафарларига юбориш тартибини, харажатларни қоплаш миқдорини ва хизмат сафарлари билан боғлиқ бўлган бошқа масалаларни белгилашингиз мумкин.

Чет элга хизмат сафари қандай расмийлаштирилади 

Ходимни хизмат сафарига юбориш учун :

  • хизмат сафарининг мақсади, жойи, муддати ва бошқа маълумотларни келтирган ҳолда корхонанинг буйруғини  расмийлаштиринг;
  • хизмат сафари режа-топшириғини тасдиқланг. Қонунчиликда ушбу ҳужжатнинг шакли тасдиқланмаган, шунинг учун уни ихтиёрий равишда шакллантиришингиз мумкин.

Агар хизмат сафари музокаралар билан боғлиқ бўлса, сафар режа-топшириғида ходимнинг музокараларнинг бориши тўғрисида корхона раҳбариятини хабардор қилиш мажбуриятини кўрсатинг.

Низомда хизмат сафари учун гувоҳномани мажбурий равишда бериш назарда тутилмаган.

Аммо сиз унинг расмийлаштирилишини корхонанинг ички ҳужжатларида назарда тутишингиз мумкин.

Эътибор беринг

Хизмат сафарига фақатгина сиз билан меҳнат шартномаси мавжуд бўлган ходимни юбора олишингиз мумкин. 

Хизмат сафарига ФҲТ шартнома ижрочисини юборганингизда қандай йўл тутиш лозимлиги тўғрисида бу ерда ўқинг «Фуқаровий-ҳуқуқий шартнома бўйича сафар қандай расмийлаштирилади».

Чет эл хизмат сафари муддати қандай аниқланади 

Ходимларнинг хизмат сафари муддати...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг