Янги чарм-пойабзал саноати кластерлари учун имтиёзлар

preview

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани ва Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида чарм-пойабзал саноати кластерлари ташкил қилинади (20.05.2024 й. ПҚ-181-сон).

 

Материалларимизни телеграм-каналда кузатиб боринг.

 

Биноларни топшириш: тадбиркорлар ишлаб чиқариш бино ва объектларини 7 йилгача муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олишлари ёки ижарага олишлари мумкин.

Фоиз харажатларини қоплаш: Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси фоиз харажатларининг 5 фоизгача суммасини қоплайди. Бундай компенсация пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун асбоб-ускуналарни харид қилиш мақсадида хорижий валютада ажратиладиган кредитларнинг 3 млн АҚШ долларидан ортиқ бўлмаган қисми бўйича назарда тутилган, башарти кредит бўйича ставка 6 фоиз банддан юқори бўлса.

Брендларни жалб қилганлик учун бонус: хорижий брендларни жалб қилган корхоналарга сорсинг учун сарфланган харажатнинг 30 000 АҚШ долларигача қисми қоплаб берилиши мумкин.

Солиқ имтиёзлари: саноат зоналарида фаолиятни амалга оширадиган корхоналар мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан 2026 йил 1 январга қадар озод этилади.