ДМ билан боғлиқ бўлмаган норезидентларга даромадлар тўласангиз, ўқиб чиқинг:
Солиқларни ўз вақтида тўламаганлик учун пеня миқдорлари камайди
2024 йил 25 июлдан бошлаб асосий ставканинг 14% дан 13,5% га туширилиши натижасида солиқларни ўз вақтида тўламаганлик учун пеня миқдори камайди.
Buxgalter.uz тушунтиради:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Солиқларни тўлашнинг белгиланган муддатини бузганлик учун пеня тўланмаган солиқ суммасидан фоизларда ҳар бир кечиктирилган кун учун, айбдор шахсга нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланилишидан қатъи назар ҳисобланади.
Пенянинг фоиз ставкаси Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкаси (асосий ставка)нинг 1/300 қисмига тенг .
Шунга мувофиқ, 25 июлдан бошлаб ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,046(6)% (14/300) ўрнига 0,045% (13,5/300) миқдорида пеня ҳисобланади. Фарқ катта эмас, лекин барибир...
Агар бошқа солиқлар бўйича ортиқча тўлов бўлса, пеня ҳисобланадими?
Солиқ қарзи – бу солиқ ҳисоботи ёки солиқ текширувлари асосида ҳисобланган ва белгиланган муддатларда тўланмаган солиқлар, улар бўйича бўнак ва жорий тўловлар, молиявий санкциялар ва пенялар суммасидир.
Солиқ қўмитаси мутахассислари бошқа солиқлар бўйича қўшимча ҳисобланган солиқни қоплаш учун етарли бўлган ортиқча тўлов мавжудлиги ҳар доим ҳам пенянинг йўқлигини кафолатламаслиги ҳақида огоҳлантирадилар. Кўпгина солиқлар ҳар ойда тўланишини ҳисобга олган ҳолда, пеня барибир ҳисобланадиган вазият юзага келиши мумкин.
Пенянинг якуний ҳисоб-китоби солиқ органи томонидан солиқ тўловчининг шахсий ҳисоб варағи маълумотлари асосида ҳар бир солиқ бўйича алоҳида амалга оширилади.