Доимий муассаса жисмоний шахсдан техникани ижарага олса

preview

«Ўзбекистондаги чет эл юридик шахсининг доимий муассасаси жисмоний шахсдан техникани (экскаватор) ижарага олиши мумкинми? Ижара шартномасини расмийлаштириш тартиби ҳамда биз ва жисмоний шахс учун солиқ оқибатлари қандай?»

Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

Экспертларнинг муҳим тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– 2022 йил 1 январдан бошлаб юридик шахслар томонидан кўчмас мулкни ижарага бериш (олиш) ёки текин фойдаланиш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш керак . Бунда жисмоний ва юридик шахслар томонидан кўчмас мулкни ижарага бериш ёки текин фойдаланиш шартномаларини ДСХОнинг электрон тизимларида ҳисобга қўйиш масофадан туриб фақат электрон шаклда амалга оширилади.

2022 йил 1 сентябрдан бошлаб «E-ijara» тизимида фуқаролар ва йўловчи ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар ўртасида тузиладиган транспорт воситаси ижараси шартномалари рўйхатдан ўтказилади .

Кўчмас мулкка ҳамда йўловчи ташиш учун мўлжалланган транспорт воситаларига тааллуқли бўлмаган экскаватор ижараси шартномасини «E-ijara» тизимида рўйхатдан ўтказиш керак эмас.

Товарларни (хизматларни) реализация қилиш чоғида фақат юридик шахслар ва ЯТТ харидорларга ҳисобварақ-фактуралар тақдим этиши шарт . Жисмоний шахслар мол-мулкни ижарага беришда ЭҲФ тақдим этмайдилар.

Жисмоний шахснинг техникани ижарага беришдан олган даромади – бу солиқ агентида ЖШДС солинадиган мулкий даромад  .

Жисмоний шахсга даромад тўлайдиган доимий муассаса ҳам солиқ агенти ҳисобланади .

Жисмоний шахсдан кўчмас мулк ёки транспорт воситаси ижарага олинган ҳолатда солиқ агенти шартномада келишилган ижара тўловини мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари билан солиштиради ва ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига 3-иловани тўлдиради.

Кўриб чиқилаётган ҳолатда корхона жисмоний шахсдан техникани ижарага олаётгани боис, ушбу илова тўлдирилмайди, солиқ агенти Ҳисоб-китобга 5-иловани тўлдиради.

 

 

 

 

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ /uz/publish/doc/text202870_doimiy_muassasa_jismoniy_shahsdan_tehnikani_ijaraga_olsa