Темир йўл транспортида юк ташишда ЭТТЮХ қандай шакллантирилади

preview

Солиқ қўмитаси ЭТТЮХ тизимини «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг ягона дарча тизими билан интеграция қилди. Натижада солиқ тўловчи қўлда тўлдириши керак бўлган ЭТТЮХ майдонлари сони қисқартирилди.

Бу – яхши янгилик: бухгалтерияда иш ҳам, хатолар ҳам камаяди.

Гап нима ҳақида?

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Энди юкларни темир йўл транспортида жўнатишда, солиқ тўловчи ЭТТЮХ шаклига «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан ажратилган вагонлар бўйича ID-рақамларини киритганда, қуйидаги маълумотлар автоматик равишда шаклланади:

  • юк жўнатувчи ва юк олувчи ҳақида;
  • юклаш ва тушириш манзиллари (станциялар) ҳақида;
  • вагон тури ва рақами ҳақида;
  • юк ҳақида (товар номи, миқдори);
  • етказиб бериш масофаси ҳақида;
  • етказиб бериш қиймати ҳақида.

Ҳужжатни имзолашдан олдин барча автоматик киритилган маълумотларни қайта текшириб чиқиш керак. Агар тафовутлар чиқса, «Ўзбекистон темир йўллари»нинг тегишли бўлимига мурожаат қилиш ва маълумотларни аниқлаштириш керак.

Манбани кўринг.

 

 

 

 

ЭТТЮХ ЭТТЮХ ЭТТЮХ /uz/publish/doc/text204213_temir_yul_transportida_yuk_tashishda_ettyuh_qanday_shakllantiriladi