Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса

preview

«Ходим 5 кун давомида хорижда хизмат сафарида бўлди. Сафар давомида касал бўлиб, даволанишга 500 АҚШ доллари сарфлади. Раҳбар бу харажатларни қоплашга қарор қилди. Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?» 

Саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Ольга БУСАРОВА жавоб берди:

Эътибор беринг

Материал «Жавоб берамиз!» пуллик базасидан истисно тариқасида эълон қилинмоқда.

Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавоблар базасини тўлиқ кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Pro обунасини расмийлаштиринг.

 

Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикасидан ташқарига хизмат сафарларига юборилганда сафар харажатлари учун маблағ бериш тартиби тўғрисидаги Низомда касаллик пайтидаги тўловлар ва кунларни ҳисобга олиш ҳақида ҳеч нарса айтилмаган. Бу хорижий даволаш муассасаси сизнинг ходимингизга меҳнатга лаёқатсизлик варақасини бера олмаслиги билан боғлиқ .

Шунга кўра, корхона унга вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўлай олмайди . Агар касаллик пайтида у хизмат сафари топшириғини бажармаган бўлса, бу кунлар учун иш ҳақи ҳам тўланмайди.

Ходимнинг аризаси ва раҳбарнинг розилиги асосида сиз ходимга даволаниш харажатлари учун компенсацияни меъёрдан ортиқ суткалик тўлов  ёки моддий ёрдам  кўринишида беришингиз мумкин. Бу тўлов меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад сифатида ходим даромадига киритилади  ва унга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ижтимоий солиқ солинади.  

Ушбу ҳолатда ходимнинг даволаниш учун олган даромадлари бўйича имтиёзни қўллаш мумкин эмас, чунки имтиёз соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ёзиб берилган ҳужжатлар асосида қўлланилади .

Эътибор беринг

Агар ходим хизмат сафари пайтида меҳнат мажбуриятларини бажариш вақтида соғлиғига зарар етказилган бўлса, у иш жойига қайтгач, Ўзбекистон тиббиёт муассасаларида кўрикдан ўтиши керак. Ва унинг касбий меҳнат қобилиятини йўқотиш даражасига мувофиқ у зарарни қоплаш бўйича тўловларни олиш ҳуқуқига эга бўлади .

 

 

 

 

ЖШДС ЖШДС ЖШДС /uz/publish/doc/text204336_hodim_horijdagi_hizmat_safarida_kasal_bulsa