Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилмоқда

preview

Президентнинг «Таълим соҳасида хусусий секторнинг иштирокини оширишга доир қўшимча чоралар тўғрисида»ги ПҚ-403-сонли қарори билан илгари 2025 йил 1 январгача белгиланган солиқ имтиёзлари 2030 йил 1 январгача узайтирилди.

Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Жумладан, қуйидаги имтиёзларнинг амал қилиш муддати узайтирилди 15.09.2017 й. ПҚ-3276-сон ва 05.09.2018 й. ПҚ-3931-сон:

  • нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари учун – барча турдаги солиқлар (ижтимоий солиқдан ташқари) ва йиғимлардан;
  • Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини жиҳозлаш ва фаолиятини таъминлаш учун олиб кириладиган замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, ўқув ва илмий-услубий адабиётлар, инвентарлар ва моддий-техник ресурслар учун – божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича;
  • нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларида ишлайдиган хорижий ўқитувчилар ва мутахассислар учун – жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқдан.

Шунингдек, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплашга йўналтирилган тўловлар 26.07.2023 й. ПҚ-236-сон, 5-банди  нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини қуриш лойиҳаларига нисбатан қўлланилмайди.

 

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text204415_nodavlat_talim_muassasalari_uchun_soliq_imtiezlari_uzaytirilmoqda