Президентнинг янги ПФ-184-сон Фармони: 2025 йилдан айрим ҳуқуқбузарликлар учун икки томонлама жавобгарлик бекор қилинади

preview

Президентнинг 14.11.2024 йилдаги ПФ-184-сонли янги Фармонига кўра 2025 йил 1 январдан тадбиркорлик фаолиятидаги айрим ҳуқуқбузарликлар учун жарималар бекор қилиниши ҳақидаги маълумот оммавий ахборот воситаларида кенг тарқалди.

Бироқ, бу ўзгаришлардан қувонган ҳолда, ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик сақланиб қолганини тушуниш керак. Айни бир қоидабузарлик учун ҳам мансабдор шахсга, ҳам компанияга жарима солинадиган икки томонлама жавобгарлик бекор қилинди.

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Ҳуқуқбузарлик

2025 йил 1 январдан 14.11.2024 йилдаги ПФ-184-сон Фармонга мувофиқ бекор қилинадиган жавобгарлик чораси

Сақланиб қолинган жавобгарлик чораси

Давлат рўйхатидан ўтмасдан ЯТТ фаолиятини амалга ошириш

Бундай фаолиятдан олинган даромадларнинг 10 фоизи миқдорида, лекин 1 млн сўмдан кам бўлмаган миқдорда молиявий санкция кўринишидаги жарима бекор қилинади .

Маъмурий жавобгарлик - олинган назоратсиз даромад миқдорига қараб БҲМнинг 5 бараваридан 50 бараваригача  жарима ва ҳуқуқбузарлик предметларини мусодара қилиш билан.

Биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган шахс, агар 30 кун ичида солиқлар ва йиғимлар кўринишидаги зарарни ихтиёрий равишда қопласа, рўйхатдан ўтса ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштирса, ҳуқуқбузарлик предметларини мусодара қилмасдан жавобгарликдан озод қилинади .

Фискал белгиларни акс эттириш бўйича талаблар ёки тартибни бузиш

Мансабдор шахсларнинг БҲМнинг 100 баравари миқдорида жарима кўринишидаги маъмурий жавобгарлиги бекор қилинади .

Солиқ кодексига мувофиқ молиявий санкция - реализация амалга оширилган сўнгги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 2 фоизи миқдорида жарима .

Автоматлаштирилган ўлчов воситалари билан жиҳозлаш ёки солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграциялашни таъминлаш ва солиқ органларига тегишли маълумотларни тақдим этиш бўйича талаблар ёки тартибни бузиш

Мансабдор шахсларнинг БҲМнинг 100 баравари миқдорида жарима кўринишидаги маъмурий жавобгарлиги ва Солиқ кодексига мувофиқ молиявий санкциялар сақланиб қолинган  .

Рақамли маркировка мажбурий бўлган товарлар (маҳсулотлар) учун рақамли маркировка қоидаларини бузиш

Мансабдор шахсларнинг БҲМнинг 100 баравари миқдорида жарима кўринишидаги маъмурий жавобгарлиги бекор қилинади .

Солиқ кодексига мувофиқ молиявий санкция - реализация амалга оширилган сўнгги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 2 фоизи миқдорида жарима.

Ходимлар сонини яшириш

10 БҲМ миқдорида жарима бекор қилинади .

Солиқ кодексига мувофиқ молиявий санкция: солиқ базасини яшириш (камайтириш) яширилган (камайтирилган) солиқ базаси суммасининг 20 фоизи миқдорида жарима солинишига олиб келади.

Яширилган (камайтирилган) солиқ базаси суммасидан СКга мувофиқ солиқлар ҳисобланади . Меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ходимларни солиқ ҳисоботида акс эттирмаслик ҳам солиқ базасини яшириш (камайтириш) деб эътироф этилади.

 

 

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text204613_prezidentning_yangi_pf-184-son_farmoni_2025_yildan_ayrim_qoidabuzarliklar_uchun_ikki_tomonlama_javobgarlik_bekor_qilinadi