СК-2025: хусусий боғчалар ва мактаблар учун имтиёзлар узайтирилди

preview

24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1014-сон қонунга асосан нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларига солиқ имтиёзлари яна 5 йилга узайтирилди.

Ўзгартишлар ҳақида buxgalter.uz илтимосига кўра Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Умид ХАМРОЕВ сўзлаб берди:

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– 2030 йил 1 январгача нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари   ижтимоий солиқдан ташқари, барча турдаги солиқларни тўлашдан озод қилинади .

Ушбу солиқ имтиёзлари – мақсадли. Уларни қўллаш натижасида бўшайдиган маблағларни таълим ташкилотлари замонавий ўқув қўлланмалари, зарур товарлар ва ускуналар сотиб олиш, бино ва иншоотларни реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, шунингдек аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул таълим хизматлари кўрсатиш учун ишлатишлари керак.

Шу даврда қуйидагилар солиқ тўлашдан озод қилинади:

  • «божхона» ҚҚС – Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, ўқув ва илмий-услубий адабиётлар, инвентарь ва бошқа моддий-техник ресурсларни олиб кириш (нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини жиҳозлаш ва фаолиятини таъминлаш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган махсус рўйхатлар бўйича);
  • ҚҚС имтиёзларини қандай қўллаш ва ҳисобга олиш ҳақида тавсияда ўқинг.
  • Товарлар импортида ҚҚС – батафсил тушунтиришни кўринг.

 

  • ЖШДС – нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларида ишлайдиган хорижий ўқитувчилар ва мутахассислар;
  • Ижтимоий солиқ – хорижий ўқитувчилар ва мутахассисларни ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектлари, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари бўйича.

Эслатамиз

Хусусий боғчалар ва мактабларга солиқ имтиёзлари 2017 йилда тақдим этилган ва дастлаб 2021 йилгача амал қилган . Кейин уларнинг амал қилиш муддати 2025 йилгача узайтирилди  ва энди – 2030 йилгача узайтирилди .

 

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text205239_sk-2025_hususiy_bogchalar_va_maktablar_uchun_imtiezlar_uzaytirildi