Февраль ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
2025 йилда акциз солиғи бўйича ўзгаришлар ҳақида buxgalter.uz илтимосига кўра Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мутахассислари маълумот беришди:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
1. Мобиль алоқа хизматларига солиқ бекор қилинди
Илгари у 10% ни ташкил этарди.
2. Солиқ ставкалари оширилди
Тамаки маҳсулотлари бўйича фильтрли, фильтрсиз сигаретлар, папирослар, сигариллалар (сигаритлар), биди, кретеклар учун солиқ ставкасининг адвалор қисми (10%) бекор қилинди. 1000 дона учун қуйидаги ставкалар белгиланди:
- 2025 йил 1 январдан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар учун – 300 000 сўм, импорт қилинадиганлар учун – 330 000 сўм;
- 2025 йил 1 июлдан иккаласи учун ҳам – 340 000 сўм (ставкалар тенглаштирилади).
Бундан ташқари, бошқа тамаки маҳсулотларига ставкалар оширилди.
Этил спирти бўйича 2025 йил 1 январдан ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган спирт учун ставка тенглаштирилди, у бир литр учун 15 000 сўмни ташкил этади. Бунда дон дистилляти этил спирти учун белгиланган ставка бўйича солиққа тортилади (техник спирт олиш учун фойдаланилган этил спиртининг бош фракцияси бундан мустасно).
2025 йил 1 январдан:
- ишлаб чиқариладиган ароқ, коньяк ва бошқа алкоголь маҳсулотлари бўйича ставка 10% га индексация қилиниб, бир литр учун 44 000 сўм миқдорида, импорт товарлар учун эса 75% га пасайтирилиб, бир литр учун 76 000 сўм миқдорида белгиланди;
- ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган ичимликлар ставкаларини босқичма-босқич тенглаштириш мақсадида вино ва пиво бўйича ставкалар ўзгартирилди. Шунингдек, импорт пиво учун адвалор ставка бекор қилинди.
3. Нефть маҳсулотларига ставкалар индексация қилинди
2025 йил 1 апрелдан нефть маҳсулотлари (бензин, дизель ёқилғиси, авиакеросин, мотор мойи), шунингдек якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализацияси бўйича ставкалар 10%га оширилади.
Табиий газга солиқ унификация қилинди
Ўзбекистонда қазиб олинган табиий газни реализация қилишда солиқ ставкаси 20% дан 12% гача туширилди. Бунда импорт газни реализация қилишда ҳам шундай ставка – 12% жорий этилди. Бунда газни олиб киришда солиқ қўлланилмайди.
Ширин газланмаган ичимликларга солиқ жорий этилди
2025 йил 1 апрелдан газланмаган шакар таркибли ичимликлар (салқин чойлар, мева шарбатлари, компотлар ва бошқалар) учун бир литрига 500 сўм миқдорида акциз солиғи жорий этилади.
Бунда табиий ширин бўлган ва қўшимча шакар ҳамда бошқа ширинлаштирувчи ёки хушбўй моддалар қўшилмаган мева ва (ёки) сабзавотлардан тайёрланган шарбатларга солиқ қўлланилмайди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда газланган ичимликлар бўйича ҳам шундай 500 сўм ставкада солиқ тўланади.
Эътибор беринг
Сиз бухгалтерия ҳисоби учун ҳисоб сиёсатини тайёрлаб бўлдингизми?
Агар йўқ бўлса, бу вазифани бизнинг янгиланган бухгалтерия ҳисоби учун Ҳисоб сиёсати конструкторимизга топширинг!
Бу хизмат янги БҲМС бўйича ўзгартиришларни ўз ичига олган ва сизнинг ташкилотингиз хусусиятларини ҳисобга олади.
Ҳаммаси оддий: саволларга жавоб беринг, тизим эса барча ишни сиз учун бажаради ва тайёр ҳужжатни шакллантиради.
Конструктор Buxgalter Pro электрон эксперт тизимининг VIP тарифи фойдаланувчилари учун мавжуд.
Ҳисоб сиёсатини тез, қулай ва ортиқча ташвишларсиз шакллантиринг!