Сайёр солиқ текширувларини ўтказишда нималар ўзгаради

preview

Сайёр солиқ текширувини ўтказишда солиқ органлари мансабдор шахсларининг ҳуқуқлари кенгайтирилди (04.01.2025 й. ВМҚ-891-сон.)

Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлади:

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Тадбиркорлик субъектларини хабардор қилмасдан, лекин текширув ўтказиладиган куни Бизнес-омбудсманни хабардор қилган ҳолда солиқ органлари мансабдор шахслари қуйидагиларни текширадилар:

  • сохталаштириш ва контрафакт ҳолатлари;
  • мажбурий рақамли маркировка қилиниши лозим бўлган маҳсулотларни маркировка қилиш қоидаларининг бузилиши.

Шунингдек, сайёр солиқ текширувини ўтказиш учун янги асослар пайдо бўлди. Булар – солиқ инспектори томонидан аниқланган:

1) рақамли маркировка қилиниши лозим бўлган сохта ва контрафакт маҳсулотлар;

2) маркировка қилиш қоидаларининг бузилиши.

 

 Саида ЖАНИЗАКОВА тайёрлади


Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text205323_sayer_soliq_tekshiruvlarini_utkazishda_nimalar_uzgaradi