Божхона юк декларациясини тўлдириш қоидаларида нималар ўзгарди

preview

Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (06.04.2016 й. АВ рўйхат рақами 2773-сон) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, ҳужжатга божхона ва солиқ органлари ўртасида ҚҚСни ўзаро ҳисоб-китоб қилиш учун тўлов коди қўшилди, декларантнинг ҳуқуқий мақоми қисмида ўзгаришлар бор, янги божхона постлари қўшилди ва ҳ.к.

Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида.

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

1. Декларант юридик ёки жисмоний шахс бўлиши мумкинлиги аниқлаштирилди. Агар у жисмоний шахс бўлса, тегишли устунда унинг Ф.И.Ш., яшаш манзили, телефон рақами ва электрон почта манзили (мавжуд бўлса) кўрсатилиши керак. «Молиявий ва банк маълумотлари» устунида божхона тўловлари тўловчисининг СТИР (жисмоний шахслар учун – ЖШШИР), Ўзбекистон норезиденти томонидан божхона тўловлари тўланганда – божхона брокери ёки декларантнинг СТИР (жисмоний шахслар учун – ЖШШИР) кўрсатилади. Қўшимча Йўриқноманинг 22-банди 11-кичик бандига киритилган.

2. Йўриқноманинг 22-банди 35-кичик бандида божхона режимига жойлаштирилмаган транспорт воситаси сифатида товарлар олиб кирилганда расмийлаштирилган «Транспорт воситасини қайтариш тўғрисидаги мажбурият»нинг рўйхат рақамини қайси устунга ва қандай тартибда киритиш кераклиги ҳақида аниқлик киритилди.

3. «ВЗ – божхона ва солиқ органлари ўртасида ўзаро ҳисоб-китоб қилиш йўли билан қўшилган қиймат солиғини тўлаш имконияти берилган» тўлов коди қўшилди. Қўшимча Йўриқноманинг 22-банди 42-кичик бандига киритилган.

4. Йўриқномага 12-иловада баъзи устунлар янгиланди ва янгилари пайдо бўлди: «Юкларни халқаро ташиш китобчаси (E-TIR)», «Ташқи савдо шартномаси спецификацияси рақами», «Мувофиқлик декларацияси», «Божхона ва солиқ органлари ўртасида ўзаро ҳисоб-китоб қилиш йўли билан ҚҚСни тўлаш имкониятини берувчи ҳужжатнинг тури, рақами ва санаси», «Аккредитив», «Учинчи шахс томонидан божхона тўловлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат рақами», «Божхона тўловларини тўлашнинг умумий таъминоти рақами», «Маҳсулот (товар ёки хизмат) идентификация коди».

5. Йўриқномага 13-иловадаги «Бошқа тўловлар» блоки тўлдирилди ва таҳрирланди. «Божхона тўлови» «божхона божи»га ўзгартирилди, акциз солиғи (71-код), ҚҚС (73) ва божхона йиғимлари (76) тўловини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш учун фоизларни акс эттириш устунлари қўшилди.

6. 13-илованинг «Бошқа йиғимлар» блокида дастлабки қарор қабул қилиш учун божхона йиғимлари қаторлари пайдо бўлди: товарни таснифлаш бўйича (50-код); товарлар бўйича тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари миқдорини аниқлаш бўйича (51); товар келиб чиққан мамлакатни аниқлаш бўйича (53).

7. Йўриқномага 4-илова (Божхона постлари классификатори)га яна 6 та божхона пости қўшилди.

 

 Саида ЖАНИЗАКОВА тайёрлади


Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text205461_bojhona_yuk_deklaraciyasini_tuldirish_qoidalarida_nimalar_uzgardi