17 январдан 20 январгача қандай статистика ҳисоботларини топшириш керак

preview

Статистика агентлиги хўжалик юритувчи айрим субъектлар учун статистика ҳисоботларини топшириш муддати 2025 йил 17, 18 ва 20 январда тугашини эслатди.

Buxgalter.uz қуйидагиларни аниқлаштирди:

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

  • 1- temir yo`l (imumfoydalanmaydigan) shakli  – Умумфойдаланмайдиган темир йўл транспорти тўғрисида 2024 йил учун ҳисобот (йиллик ҳисобот) – 17 январгача топширадилар:

– балансида локомотивлар, вагонлар, умумфойдаланмайдиган темир йўлларига эга бўлган ёки уларни ижарага олган юридик шахслар (кичик корхоналар ва микрофирмалар, нотижорат ташкилотларидан ташқари);

  • 12 молия шакли – Ташкилотнинг молиявий ҳолати тўғрисида ҳисобот (ойлик ҳисобот) – 18 январгача топширадилар:

– юридик шахслар – тижорат ташкилотлари (кичик корхоналар ва микрофирмалар, фермер хўжаликлари, банклар ва суғурта ташкилотларидан ташқари);
– юридик шахслар – тижорат ташкилотларининг алоҳида бўлинмалари;

  • 4 korxona (miz) (12 korxona shakliga ilova – Махсус иқтисодий зоналар, кичик саноат зоналари, технопарклар ва кластерлар иштирокчиси мақомига эга ташкилотлар фаолияти тўғрисида ҳисобот (чораклик ҳисобот) – 20 январгача топширадилар:

 – эркин иқтисодий зона, махсус илмий-технологик зона, туристик-рекреацион зона, эркин савдо зонаси, махсус саноат зонаси, кичик саноат зонаси, технопарк иштирокчиси мақомига эга юридик шахслар;
– кластерлар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари (кичик тадбиркорлик субъектларини қўшган ҳолда).

Эслатиб ўтамиз

Агар статистика ҳисоботини топшириш муддатининг охирги куни дам олиш ёки байрам (ишланмайдиган) кунига тўғри келса, ҳисоботни топшириш муддатининг тугаш куни ундан кейинги биринчи иш куни ҳисобланади.

Эътибор беринг

Статистика ҳисоботини тақдим этиш тартибини бузиш, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиш ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузганлик учун МЖТК 215-моддаси бўйича маъмурий жарима солинади.

 

 

 

Бошқа тузилмаларда ҳисобот Бошқа тузилмаларда ҳисобот Бошқа тузилмаларда ҳисобот /uz/publish/doc/text205526_17_yanvardan_20_yanvargacha_qanday_statistika_hisobotlarini_topshirish_kerak