Май ойида ҳар бир бухгалтерга асқотади:
Ўзини ўзи банд қилган шахснинг ижтимоий солиқни оширилган миқдорда тўлаши унинг пенсиясига қандай таъсир қилади
«Жисмоний шахс ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ва меҳнат стажи ҳамда келажакда пенсия олиш учун йилига БҲМнинг 1 баравари миқдорида ижтимоий солиқ тўлайди. Ўзини ўзи банд қилган шахс ихтиёрий равишда БҲМнинг 1 бараваридан кўпроқ ижтимоий солиқ тўлаш ҳуқуқига эгами? Агар шундай бўлса, бу ҳолда унинг пенсияси қандай ҳисобланади?»
Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ жавоб берди.
Эътибор беринг
Материал «Жавоб берамиз!» пуллик базасидан, истисно тариқасида эълон қилинмоқда.
Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавоблар базасининг барчасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Proга обуна бўлинг.
– Ўзини ўзи банд қилган шахслар меҳнат стажини ҳисоблаш учун йилига камида БҲМнинг 1 баравари миқдорида ижтимоий солиқни ихтиёрий тартибда тўлаш ҳуқуқига эга
. Бу улар БҲМнинг 1 бараваридан кўпроқ миқдорда ижтимоий солиқ тўлашлари мумкинлигини англатади.
Ўзини ўзи банд қилган шахснинг пенсиясини ҳисоблаш учун даромадлар миқдори тўланган ижтимоий солиқ суммасидан келиб чиқиб, якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган тартибда аниқланади
.
Якка тартибдаги тадбиркор (ўзини ўзи банд қилган шахс)нинг пенсия ҳисоблашда ҳисобга олинадиган муайян ой (йил) учун даромади қуйидагича аниқланади
:
Тўланган ижтимоий солиқ суммаси: Амалдаги ижтимоий солиқ ставкаси х 100.
Масалан, ўзини ўзи банд қилган шахс йилига 500 минг сўм ижтимоий солиқ тўлади. Пенсия ҳисоблаш учун йиллик даромад миқдори:
500 000 : 12 х 100 = 4 166 666,67 сўм, бунда 12 – ижтимоий солиқ ставкаси.
Бунда пенсияни ҳисоблаш учун ўртача ойлик иш ҳақи ПҲБМнинг 12 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда қабул қилинади
. Ҳозирги вақтда бу сумма 5 136 000 сўмни ташкил этади (428 000 х 12).
Buxgalter.uz тавсия этади:
- Қандай қилиб ўзини ўзи банд қилганлар иш стажи ҳақида ғамхўрлик қилишлари лозим;
- Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахслар қандай ишлашади;
- Ўзини ўзи банд қилган шахс учун айланмадан олинадиган солиқ тўлашни бошлаш бўйича қўлланма;
- Қандай шартларда бухгалтер ўзини ўзи банд қилган шахс бўлиши мумкин;
- Корхона солиқ хизмати томонидан ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг штатдаги ходимларга қайта малакаланишидан қандай қочиши мумкин;
- Назорат-касса техникасини кимлар қўллаши керак.
![]()