Янги электромобилларга утилизация йиғимини қанча миқдорда тўлаш керак

preview

«Электродвигателга эга бўлган транспорт воситалари аккумулятор батареяларини утилизация қилиш инфратузилмасини ташкил этиш ишларини молиялаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 31.01.2025 йилдаги ВМҚ-52 сонли қарорга мувофиқ янги электромобилларга утилизация йиғими тўрт баробарга оширилмоқда. Тафсилотларни norma.uz портали келтирмоқда.

Ҳужжат 1 майдан эътиборан кучга киради:

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

1 майдан эътиборан электр двигателли транспорт воситалари (ТИФ ТН коди 870380) учун утилизация йиғими қуйидаги миқдорларда белгиланади:

  • 3 йилдан ортиқ бўлмаган электромобиллар учун – БҲМнинг 120 баравари;
  • барча бошқа электромобиллар учун – БҲМнинг 120 баравари.

Эслатиб ўтамиз!

Ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларга тиркамалар, шиналар ва покришкалар бўйича утилизация йиғими тўловчилари қуйидаги жисмоний ва юридик шахслар ҳисобланади 02.06.2020 й. ВМҚ-347-сон 2-б.:

  • ушбу товарларни «Эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирувчилар;
  • Ўзбекистон ҳудудида сотиладиган ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларга тиркамалар, шиналар ва покришкаларни ишлаб чиқарувчи (йиғувчи, тайёрловчи)лар.

 

Транспорт воситалари, шиналар ва покришкалар бўйича утилизация йиғимини қандай тўлаш, ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчиларда бухгалтерия ва солиқ ҳисоби мисоллари билан батафсил маълумотларни тавсияда ўқинг.

Манбага қаранг.

 

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text206076_yangi_elektromobillarga_utilizaciya_yigimini_qanday_miqdorda_tulash_kerak