Бухгалтер билиши керак бўлган барча ахборот – Buxgalter Pro да:
13.02.2025 йилдаги ЎРҚ-1030-сон Қонун билан ўртача иш ҳақини ҳисоблашга ўзгартиришлар киритилди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
МК 257-моддаси 2-қисмига ўртача иш ҳақини ҳисоблаш учун ходимга ҳисобланган иш ҳақи таркибига иш берувчи томонидан амалда тўланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар киритилиши тўғрисида аниқлик киритилди.
Ўртача иш ҳақини ҳисоблаш меҳнатга ҳақ тўлашнинг барча турлари учун бирхиллаштирилди.
Энди ўртача иш ҳақи ходим учун ўртача иш ҳақи сақланадиган ойдан олдинги 12 календарь ой учун ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар суммасининг 1/12 қисми миқдорида аниқланади МК 257-м. 3-қ..
Илгари вақтбай, ишбай ва тарифсиз меҳнатга ҳақ тўлаш тизимлари учун ўртача иш ҳақини ҳисоблаш тартиби белгиланган эди.
Ўзгартиришлар Қонун расмий эълон қилинган кундан – 2025 йил 14 февралдан кучга киради.