Бухгалтер билиши керак бўлган барча ахборот – Buxgalter Pro да:
2028 йил 1 январгача 10 та фаолият йўналиши бўйича тадбиркорлар учун ижтимоий солиқнинг 1% ставкаси узайтирилди (27.02.2025 й. ПҚ-78-сон).
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
27.01.2022 йилдаги ПҚ-104-сон қарорнинг 2-банди «а» хатбошисида назарда тутилган имтиёзли ставканинг амал қилиш муддати қуйидаги фаолият соҳалари бўйича корхоналар учун узайтирилмоқда:
1) чакана савдо;
2) умумий овқатланиш;
3) меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш);
4) автотранспортда йўловчи ва юк ташиш;
5) транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш;
6) компьютер хизматлари;
7) маиший техникани таъмирлаш;
8) агрохизматлар;
9) ветеринария хизматлари;
10) кўнгилочар марказларда кўрсатиладиган хизматлар.
Эътибор беринг
Имтиёз ойига камида 2,5 МҲТЭКМ (2 887 500 сўм) иш ҳақи ҳисобланадиган 30 ёшгача бўлган ходимларга нисбатан татбиқ этилади.
Манбага қаранг.
Саида ЖАНИЗАКОВА тайёрлади