ЭҲФда янги ўлчов бирликлари қандай кўрсатилади

preview

Кўп бухгалтерлар учун сўнгги икки кун бироз асабий ўтди. Одатий МХИКлар учун аввал шакллантирилган ўлчов бирликлари йўқолиб, фақат килограммлар қолди. Ва кўпчилик, айниқса қадоқланган маҳсулотлари пачкаларда ва граммларда бўлганлар ва маҳсулот нархи тегишли равишда пачка бошига шакллантириладиганлар юк жўнатишни тўхтатдилар.

Солиқ органининг хабарига кўра, маҳсулотларни рўйхат бўйича ЭҲФ орқали реализация қилишда энди белгиланган ўлчов бирликларидан ёки уларнинг асосида яратилган қадоқлардан фойдаланиш керак.

Buxgalter.uz илтимосига кўра вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:

Экспертнинг керакли тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Бу муаммо бевосита дуч келмаганлар учун сунъий бўлиб туюлиши мумкин. Бироқ махсус кондитер маҳсулотларини, айниқса диабет билан оғриган одамлар учун мўлжалланган маҳсулотларни улгуржи етказиб берувчи компаниялар учун вазият танг.

Диабетик кондитер маҳсулотлари кичик қадоқларда – 20, 70, 90, 110 грамм қадоқларда чиқарилади. Илгари бу маҳсулотлар донада ҳисобга олинар эди: божхонага донада келтирилар, инвойслар ва БЮД донада расмийлаштирилар ва охирги чакана сотувчиларга ҳам товар донада жўнатилар эди. Тизим яхши созланган эди ва узилишларсиз ишлар эди.

Аммо энди кондитер маҳсулотлари фақат килограммларда ҳисобга олиниши керак. Таклиф этилган ечим – қадоқларни шакллантириш – амалда ишламади. Компаниялар тавсияларга амал қилиб, кўрсатилган оғирликдаги қадоқларни шакллантиришди, лекин ҳисобварақ-фактураларни шакллантиришда бу қадоқлар тизимда акс этмайди, чунки операторларнинг дастурий таъминоти фақат килограммни ўлчов бирлиги сифатида тан олади.

 

Нима қилиш керак

1. tasnif.soliq.uz сайтига киринг ва ЭРИ ёрдамида юридик шахс шахсий кабинетига киринг;

2. Керакли МХИКни танланг:

«Танланган ўлчов бирликлари/қадоқлар»ни танланг

 

 

3. Босгандан сўнг тахминан қуйидагини кўрасиз:

 

4. «Қадоқ шакллантириш» тугмасини босинг, огоҳлантириш ойнаси очилади:

5. №5 қадамни бажаринг:

 

Керакли бирлик бўлмаса, янгисини яратинг. Агар тизимда ўлчов бирлиги бўлса, тизим ўша бирликнинг янгисини қўшмайди. Қадоқни «Танланганлар»га сақланг.

6. Ундан кейин Didox тизимидаги рўйхатингизни янгилашингиз керак. Янгилангандан сўнг сизда бу ўлчов бирлиги пайдо бўлади.

Масалан, конфетларни реализация қилишда ЭҲФни расмийлаштириш учун ушбу шакллантирилган қадоқдан фойдаланиш мумкин бўлади.

«Қадоқ шакллантириш» функцияси мана шу ерда жойлашган:

 

ЭҲФ орқали товарларни реализация қилишда уларга бириктирилган ўлчов бирликларидан ёки улар асосида шакллантирилган қадоқлардан фойдаланиш зарур (товарлар рўйхатига қаранг).

Чакана савдода онлайн-НКТ чекларида tasnif.soliq.uz сайтида кўрсатилган ўлчов бирликлари қўлланилади.

 

Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади


Товар ва хизматлар кодлари Товар ва хизматлар кодлари Товар ва хизматлар кодлари /uz/publish/doc/text207030_ehfda_yangi_ulchov_birliklari_qanday_kursatiladi