БЮД тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномада нималар ўзгарди

preview

Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди Буйруқ, 07.04.2025 й. АВ рўйхат рақами 2773-11-сон. Ҳужжат 8 апрелдан кучга кирди. Тафсилотлар norma.uz порталида келтирилган.

Нималар аниқ ўзгарганлигини қуйидаги шарҳда ўқинг:

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Асосий ўзгаришлар:

1. ТИФ ТН кодлари 07, 08, 0904, 1202, 1008, 1207409000, 2008191900 бўлган товарларни расмийлаштиришда БЮДнинг 31-графасида («Юк жойлари ва товар тавсифи», «Маркировка ва миқдор - контейнерлар рақами - товар тавсифи») маҳсулот етиштирилган туман (шаҳар) коди кўрсатилади.

Ушбу код фитосанитар сертификатида кўрсатилган. Агар сертификатда икки ёки ундан ортиқ туман (шаҳар) кўрсатилган бўлса, ҳар бир ҳудудга тегишли товарлар алоҳида товар сифатида ёзилади.

2. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилган ёки ушбу ҳудудга олиб кирилиб, бошқа божхона режимига жойлаштирилган товарларни давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштиришда декларацияловчи шахс БЮДнинг 28-графасини («Молия ва банк маълумотлари») ҳам тўлдиради.

3. Божхона тўловлари таснифлагичи қуйидаги позициялар билан тўлдирилди:

  • халқаро курьерлик жўнатмаларининг (1 кг (брутто) халқаро курьерлик жўнатмасига) божхона расмийлаштируви учун божхона йиғимлари - коди 15;
  • декларантнинг мурожаатига асосан божхона органи томонидан транзит декларациясига ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритилганлик учун божхона йиғими - коди 47;
  • бир интеллектуал мулк объектини божхона реестрига киритилганлик учун божхона йиғими - коди 54.

4. Шунингдек, янгиланган вариантда Битим хусусияти таснифлагичи ва Товарларни олиб ўтиш хусусиятлари таснифлагичи тасдиқланди (шу ерда танишиш мумкин).

Манбага қаранг.

 

 

 

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text207687_byud_tuldirish_tartibi_tugrisidagi_yuriqnomada_nimalar_uzgardi