Саволларингизга жавобларни Buxgalter Pro да топасиз:
Ишлаб чиқарувчи дистрибьюторга кафолатли таъмирлаш бўйича харажатларини қоплаб берса

«Ташкилот - автомобилларни дилерлар орқали сотиш бўйича дистрибьютор ҳисобланади. Шартномага кўра, дилер жисмоний шахсга сотилган автомобилнинг кафолат бўйича сервис хизматларини (эҳтиёт қисмларни алмаштириш) кўрсатади. Бу хизмат учун дистрибьютор дилерга сервис учун сарфланган харажатлар суммасини ўтказади, унга эса ўз навбатида бу сумма фоизлари билан бирга автомобиль ишлаб чиқарувчиси (Хитой) томонидан қопланади. Бунда қандай ҳужжатлар расмийлаштирилиши керак ва қандай солиқ оқибатлари юзага келади?»
Buxgalter Pro обуначисининг илтимосига кўра, саволни «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтирди:
«Жавоб берамиз!» хизматининг экспертларига ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавоблар базасининг ҳаммасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Proга обуна бўлинг.
Ҳужжатларни расмийлаштириш
– Дилер ва автомобиль ишлаб чиқарувчиси билан тузилган шартномаларда автомобилларга кафолат бўйича хизмат кўрсатишда харажатлар қайси ҳолларда қопланиши, бунда қандай ҳужжатлар расмийлаштирилиши ва қопламани олиш учун бошқа томонга тақдим этилиши ёзилган бўлиши керак.
Умумий ҳолларда, дилер кафолат бўйича хизматлар кўрсатганида, дистрибьюторга кафолатли таъмирлашда расмийлаштирилган ҳужжатларнинг нусхаларини (нуқсон далолатномаси, ҳисобварақлар, юкхатлар ва бошқалар) тақдим этиши ва шундан сўнг қопламани олиши керак. Кейин дистрибьютор уларни ўз қопламасини олиш учун автомобиль ишлаб чиқарувчисига юборади.
Солиқ оқибатлари
Қоплаш солиқ тўловчининг даромади ҳисобланмайди, дистрибьюторга у кўрган харажатлар қопланади.
Агар дилерга компенсация тўлаганда дистрибьютор харажатларни тан олмаса, компенсация олганда даромадлар ҳам тан олинмайди. Аммо агар дистрибьютор фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда дилерга тўланган суммаларни чегирилувчи харажатларга киритса, компенсация олганда у солиқ солинадиган даромадни тан олиши керак СК 297-м. 3-қ. 14-б. СК 301-м. 1-қ. 4-б.. ҚҚС бўйича солиқ оқибатлари юзага келмайди.
Кўриб чиқилаётган вазиятда автомобиль ишлаб чиқарувчиси томонидан дистрибьюторга (воситачига) тўланган фоизлар дистрибьюторнинг мукофоти ҳисобланади. Улар фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда жами даромад таркибига киритилади СК 297-м. 3-қ. 1-б..
Мукофотни хорижий юридик шахс тўлайди, шунинг учун Ўзбекистон дистрибьюторнинг воситачилик хизматларини реализация қилиш жойи ҳисобланмайди, бинобарин, ҚҚС объекти юзага келмайди СК 238-м. 1-қ. 1-б. СК 241-м. 1–2-қ..