Саволларингизга жавобларни Buxgalter Pro да топасиз:
«O'zsuvta'minot» АЖ абонентларни огоҳлантиришича апрель ойи учун совуқ сув бўйича кўрсаткичлар фақат тўлдирилган ҳисобот бланкасида шахсан топширилиши керак.
Buxgalter.uz қўшимча тафсилотларни аниқлаштирди:
Муҳим маълумотларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Эслатиб ўтамиз: «O'zsuvta'minot» ҳар ойнинг 25 дан 31 санасигача – соат 09:00 дан 18:00 гача ҳисоботларни қабул қилади.
Ҳар ойлик пул маблағлари ечилишини шахсий кабинет орқали қуйидаги ҳавола бўйича кузатиб бориш мумкин > > >
Агар сиз ҳеч қачон бу имкониятдан фойдаланмаган бўлсангиз, бунинг учун сизга логин ва пароль керак бўлади.
Логин – бу сизнинг шахсий ҳисоб рақамингиз. Агар сиз шахсий рақамингизни билмасангиз, уни қуйидаги телефонлар орқали аниқлаштиришингиз мумкин: 1255 (call марказ) ёки (78) 150-69-66.
Пароль @uzsuvbot орқали смс шаклида келади.
Қўшимча саволларни телеграмм орқали мана бу ерда > > > ёки мана бу ерда > > > бериш мумкин.
Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади