Экспертлар томонидан тасдиқланган жавобларни олинг:
Божхона қўмитаси «E-Contract» ташқи савдо ахборот тизимининг «тўлақонли форматда» ишга туширилишини эълон қилди ва 19 майдан сўнг ТИФ «Контракт» иловалари, «Контракт» ААТ ва «EXIM» портали орқали маълумотларни узатиш имконияти бўлмаслигини маълум қилди.
Buxgalter.uz вазиятни аниқлаштирди:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Шундай қилиб, 19 майдан бошлаб «E-Contract» тизими ТИФ иштирокчилари учун ҳужжат айланишини юритиш бўйича расмий ягона рақамли платформага айланади. Бу соғлом рақобат нуқтаи назаридан яхшими ёки ёмонми деб мулоҳаза қилмаймиз – бор нарса шу. Анча муҳимроғи – бу тизимда, ишга тушириш назорат санасигача қандай ишлаш кераклигини тушуниш.
Эътибор беринг
«E-Contract» тизими 19 майгача синов режимида ишлайди. Унга кириш учун E-imzo дастурида ишлаб чиқувчи режимини ёқинг:

1. Йўриқнома
Тизимга ЭРИ ёки USB-токен ёрдамида ҳавола орқали кириш мумкин.
Очилган бош саҳифада чап вертикал менюдаги «Контрактлар рўйхати»да «Янгилар» бўлимини топиб, «Янги яратиш» тугмасини босамиз.
Контракт (инвойс) уч босқичда шакллантирилади:
1) умумий маълумот;
2) спецификация;
3) рўйхатга олиш.
Ҳар бир босқич ва умуман тизим функционали ҳақида батафсил маълумотни «E-Contract» ишлаб чиқувчиларининг йўриқномасида ўқиш мумкин.
Шунингдек, йўриқноманинг видео варианти ҳам мавжуд > > >
2. Ўқитиш
«E-Contract» ишга туширилгунга қадар Божхона қўмитаси ўқув видеоконференцияларини ташкил этади:
- бошланиш вақти – ҳар куни соат 11:00 да;
- уланиш учун идентификатор: 835 8997 0802;
- кириш коди: 363 0770.
Иштирокчилар тизим функционалини ўрганиш ва ўз саволларини бериш имкониятига эга бўладилар.
3. Техник қўллаб-қувватлаш
ТИФ иштирокчилари қўшимча маълумот олишлари мумкин:
- телефон орқали: (+998) 55-502-76-00 (ички рақамлар: 78-02, 78-03, 78-04, 78-05, 78-06, 78-07, 78-09);
- расмий Телеграм-гуруҳда: https://t.me/contractcustoms/1.
Эътибор беринг
Божхона қўмитаси барча ТИФ иштирокчиларига тизим расмий ишга туширилишидан олдин ўқув жараёнига фаол қўшилишни тавсия этади.
Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади