Хизматлар экспортида уларни олувчи Ўзбекистон ҳудудида жойлашган бўлса

preview

«Ўзбекистонлик юридик шахс – юк ташувчи хизматлар экспорти бўйича контракт тузди. Бунда жўнатиш пункти ва етиб бориш пункти Ўзбекистон ҳудудида жойлашган. Юк олувчи – Ўзбекистондаги хорижий компаниянинг доимий ваколатхонаси. Контракт ТСОЯЭАТда рўйхатдан ўтказилган. Ушбу ҳолатда ҚҚС ва фойда солиғи бўйича қайси ставкаларни қўллаш керак? ЭҲФ ёки БЮД расмийлаштириладими?»

Buxgalter Pro обуначисининг илтимосига биноан саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» сервиси мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтириш берди:

«Жавоб берамиз!»нинг барча тайёр жавоблар базасини кўриш ва экспертларга ўз саволларингизни юбориш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Proга уланинг.

 

– Агар юридик шахс юк ташиш хизматларини кўрсатаётганда жўнатиш пункти ва (ёки) етиб бориш пункти Ўзбекистон ҳудудида жойлашган бўлса, уларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон деб тан олинади. Бундай хизматларга ҚҚС солинади  .

Халқаро юк ташишларга ҚҚС бўйича ноль даражали ставка қўлланилади . Аммо агар жўнатиш пункти ва етиб бориш пункти Ўзбекистонда жойлашган бўлса, уларга 12% ставкада ҚҚС солинади ва хизматларни сотиб олувчи қайси давлат юридик шахси эканлиги аҳамиятга эга эмас.

2025 йил 1 январдан товар (хизматлар) экспортида фойда солиғи бўйича ноль даражали ставка бекор қилинди . Аммо 2025 йил 1 январгача ҳам ноль ставкасини қўллашда муайян чеклашлар мавжуд эди.

Кўриб чиқилаётган ҳолатда корхона ушбу хизматларни кўрсатишдан олган фойдасига 15% ставкада солиқ солади . Агар у СК 337-моддаси 8 ва 10-қисмлари талабларига жавоб берса, солиқ ставкасини 50%га камайтириш ҳуқуқига эга.

БЮД товарлар экспорти божхона тартиб-таомилида Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқилган товарларни реализация қилишда расмийлаштирилади. Хизматлар экспортида эса (шу жумладан Ўзбекистон ҳудудидаги хизматлар экспортида) ЭҲФ расмийлаштирилади.

 

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /uz/publish/doc/text208336_hizmatlar_eksportida_ularni_oluvchi_uzbekiston_hududida_joylashgan_bulsa