Экспертлар томонидан тасдиқланган жавобларни олинг:
«Авиаташувчи ташкилот халқаро ташишлар ёки чартер рейслари учун авиачипталарни бутунлай Ўзбекистон резидент ва норезидент туроператорларига сотади. У халқаро ташишлар учун авиачипталар ва чартерларни Ўзбекистон резидентларига реализация қилишда ҚҚСнинг ноль даражали ставкасини қўллашга ҳақлими? Ёки ноль даражали ставка фақат ушбу хизматларни норезидентларга реализация қилишдагина қўлланиладими?»
Buxgalter.uz сўрови бўйича саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача тартибга солиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди:
Мутахассиснинг керакли тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм каналимизга обуна бўлинг.
Мутахассисларга ўз саволларингизни бериш учун Buxgalter Proга кириш ҳуқуқини расмийлаштиринг.
– Халқаро авиаташишлар билан бевосита боғлиқ хизматларга ҚҚСнинг ноль даражали ставкаси қўлланади
.
Бундай хизматларга, хусусан, йўловчилар, почта ва багажни ташиш хизматлари киради
:
- агар йўловчилар, почта ва багажнинг жўнатиш пункти ёки манзил пункти Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида жойлашган бўлса;
- ташишлар ягона халқаро ташиш ҳужжатлари асосида расмийлаштирилганда.
Ташиш ҳужжатлари – бу чипта ва багаж квитанцияси, почта ва юк хатлари, шунингдек, қоғоз ёки электрон шаклда расмийлаштириладиган, йўловчи, багаж ва юкларни ҳаво транспорти билан ташиш шартномасини тасдиқловчи бошқа ташиш ҳужжатлари
.
Чартер – бу ҳаво кемасини ижарага олиш шартномаси бўлиб, унга мувофиқ бир тараф (фрахтчи) бошқа тарафга (фрахтловчига) аниқ ҳақ эвазига йўловчилар, багаж, юк ва почтани ташиш ёки бошқа мақсадлар учун битта ёки бир нечта рейсга битта ёки бир нечта ҳаво кемасини тўлиқ тақдим этишга мажбур бўлади.
Чипта – бу багаж квитанциясини ўз ичига олган ва йўловчи ҳамда багажни ҳаво тошиш шартномаси тузилганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Йўловчилар ва багажни ҳаво тошиш қоидалари эълон қилинган парвозлар жадвали ва чартер шартномалари асосида йўловчилар ва багажни ички ва халқаро ҳаво ташишларига қўлланади
.
Шундай қилиб, агар иккала шарт ҳам бажарилса – жўнатиш (манзил) пунктларидан бири Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида жойлашган ва ташиш ягона халқаро ташиш ҳужжатлари билан расмийлаштирилган бўлса, бундай хизмат ҚҚСнинг ноль даражали ставкасини қўллаш мақсадларида у Ўзбекистон резидентига ёки норезидентига реализация қилинишидан қатъи назар, халқаро ташиш хизмати деб тан олинади.
![]()