Экспертлар томонидан тасдиқланган жавобларни олинг:
Технопарк (IT-парк) резидентлари учун мавжуд кўплаб имтиёз ва преференцияларга янгилари қўшилди. Улар рақамли маълумотлар платформаси ва «E-contract» тизими билан ишлаш шартлари, ижара харажатларини қоплаш ва бошқа муҳим масалаларга тегишли.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Президентнинг 16.09.2025 йилдаги ПҚ-286-сон қарорига мувофиқ 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб:
- «Рақамли стартаплар» дастури ёки Марказий банкнинг «тартибга солиш қумдони» дастурида иштирокчи бўлган стартап лойиҳалар «Рақамли ҳукумат» тизимининг рақамли маълумотлар платформасидан 1 йилгача муддатга бепул фойдаланиши мумкин – ахборот хавфсизлиги талаблари ва белгиланган тартибни сақлаган ҳолда;
- IT-парклар резидентларининг чет эл мутахассислари ЖШШИР ни Ўзбекистоннинг хорижийдаги дипломатик ваколатхоналари (консуллик муассасалари) орқали олганлар банк ҳисобварақлари ва виртуал банк карталарини масофавий очишга рухсат берилади.
2026 йил 1 январдан бошлаб IT -парклар резидентлари қуйидагиларни амалга ошириши мумкин:
1) экспорт тушумлари доирасида корпоратив банк карталари орқали реклама хизматлари ва дастурий таъминотдан фойдаланиш учун обуна тўловларини амалга ошириш (календарь йили давомида 500 минг АҚШ долларидан ошмаган миқдорда) қуйидаги шартлар бажарилганда:
- Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси тасдиқлаган рўйхатга киритилган, 100 миллиондан ортиқ аудиторияга эга ахборот ресурслари ва тизимларида (веб-сайтлар, платформалараро ресурслар, мессенжерлар ва ижтимоий тармоқларни ўз ичига олган ҳолда) реклама жойлаштириш;
- реклама хизматлари ва 5 минг АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги дастурий таъминот (ДТ) обунаси учун оммавий оферта, инвойслар ва тўловлар тўғрисидаги маълумотлар «E-contract»га киритилади. Агар сумма камроқ бўлса, бундай маълумотларни «E-contract»га киритиш шарт эмас, ушбу харажатлар дебиторлик қарзи сифатида ҳисобга олинмайди;
2) ишлаб чиқилган дастурий маҳсулотларга обуна учун хорижий давлатлардан келадиган тўловларни оммавий оферта орқали «E-contract» ташқи савдо ахборот тизимига киритмасдан қабул қилиш.
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда аҳолини IТ -саноатини ривожлантириш, юқори даромадли иш жойлари ва замонавий касблар билан таъминлаш, шунингдек IТ -хизматларини экспорт қилиш билан шуғулланувчи корхоналарни ҳудудларга кенг жалб қилишга қаратилган дастур иштирокчилари учун имтиёз (Zero Risk):
- ІТ-паркка дастур иштирокчиларининг ижара тўловлари бўйича харажатларини қоплашга рухсат берилди:
– 12 ойгача;
– тегишли ҳудудда давлат кўчмас мулкидан фойдаланиш учун белгиланган 1 кв.м майдон учун ижара ҳақининг 2 баравар миқдорини ошмаган ҳажмда;
– тадбиркорлик субъектлари билан бевосита шартнома тузиш йўли билан.
Тегишли қўшимча 26.02.2024 йилдаги ПҚ-87-сон қарорга киритилди.
Buxgalter.uz тавсия этади
- Технопарк (IТ-парк) резидентларига имтиёзларни қўллаш тартиби;
- Дастурий маҳсулотлар билан бо-лиқ битимларни қандай расмийлаштириш, ҳисобга олиш ва солиқ солиш керак;
- Корхонанинг ўзи томонидан яратилган номоддий активларни қандай ҳисобга олиш керак;
- Номоддий активларга капитал қўйилмаларини ҳисобга олиш;
- Номоддий активлардан фойдаланиш ҳуқуқини бериш қандай ҳисобга олинади.
![]()