Экспертлар томонидан тасдиқланган жавобларни олинг:
2025 йил ноябрь ойида айрим ташкилотлар статистика бўйича ҳисобот топширишлари керак. Энг сўнгги саналар – 5 ва 18 ноябрь.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм каналимизга обуна бўлинг.
Айнан сизнинг ташкилотингиз қандай статистика ҳисоботи шаклларини топшириши кераклигини stat.uz ("Интерактив хизматлар" – "Тақдим этиладиган ҳисоботлар рўйхати" бўлими) орқали билиб олишингиз мумкин. Фақат ташкилот СТИРи керак.
Ноябрь ойидаги барча статистика ҳисоботларини кичик жадвалга жамладик:
|
Илова рақами |
Шакли ва муддати |
Ҳисобот номи |
Ким топширади |
Ҳисобот даври ва топшириш муддатлари |
|
18. |
3-paxta shakli – йилига 3 марта (1 ноябрь ҳолатига) |
Пахта хомашёсини тайёрлаш тўғрисида ҳисобот |
Пахта хомашёсини тайёрловчи ташкилотлар |
5 ноябрдан кечиктирмай |
|
60. |
12-moliya shakli – ойлик |
Ташкилотнинг молиявий ҳолати тўғрисида ҳисобот |
– Тижорат ташкилотлари (кичик корхоналар ва микрофирмалар, деҳқон ва фермер хўжаликлари, банклар ва суғурта ташкилотларидан ташқари); – тижорат ташкилотларининг алоҳида бўлинмалари |
18 ноябрдан кечиктирмай |
|
64. |
12-korxona shakli – ойлик |
Ташкилот фаолияти тўғрисида ҳисобот |
– Тижорат ташкилотлари (кичик корхоналар, микрофирмалар ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларидан ташқари); – тижорат ташкилотларининг алоҳида бўлинмалари; – нотижорат ташкилотлар |
5 ноябрдан кечиктирмай |
|
64/1 |
12 korxona (xizmat) (12 korxona shakliga ilova) – ойлик |
Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг улгуржи ва чакана товар айланмаси бўйича ҳисоботи |
Улгуржи, чакана савдо фаолияти, овқатланишни ташкил этиш билан шуғулланувчи ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахслар (кичик корхоналар, микрофирмалар ва қишлоқ хўжалиги ташкилотларидан ташқари) |
5 ноябрдан кечиктирмай |
|
64/3 |
12 korxona (xizmat) (12 korxona shakliga ilova) – ойлик |
Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахслар томонидан кўрсатилган хизматлар тўғрисида ҳисобот |
Юридик ва жисмоний шахсларга хизмат кўрсатувчи ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган тижорат ташкилотлари (кичик корхоналар, микрофирмалар ва қишлоқ хўжалиги ташкилотларидан ташқари) ва нотижорат ташкилотлари |
5 ноябрдан кечиктирмай |
Статистика ҳисоботини топширмаганлик ёки муддатларни ўтказиб юборганлик учун жавобгарлик
Статистика ҳисоботини муддатида тўлиқ топширмаганлик ёки бузиб кўрсатганлик учун ташкилотнинг мансабдор шахси МЖТКнинг 215-моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин.
Биринчи қоидабузарлик учун жарима БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача миқдорни ташкил этади (2.884.000-4.120.000 сўм.).
Эътибор беринг
Агар тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ёки ходимлари ушбу ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган бўлсалар ва уни аниқланган пайтдан эътиборан 30 кунлик муддатда ихтиёрий равишда бартараф этган бўлсалар, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш қўзғатилмайди, бошланган иш эса тугатилиши лозим. 
Бир йил давомида такроран содир этилган қоидабузарлик учун – БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (4.120.000-6.180.000 сўм) жарима қўлланилади.
Buxgalter.uz тавсия қилади:
Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади