Ходим иш ҳақини нақд пулда тўлашни талаб қилса

preview

«Ташкилот ходимларнинг 100 фоиз иш ҳақини банк карталарига ўтказиб беради. Аммо ходим иш ҳақини нақд пулда беришни талаб қилмоқда. Иш берувчи қонунчилик талабларидан келиб чиқиб қандай йўл тутиши керак?»

Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан «Норма»нинг кадрлар масалалари бўйича эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:

Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва «Жавоб берамиз!» тайёр жавобларининг бутун базасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Pro хизматига киришни расмийлаштиринг.

 

– Банклар аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг нақд пулга бўлган талабларини ўз вақтида қондирилишини таъминлаши шарт. Шу жумладан – иш ҳақини тўлаш талабини ҳам қондириш зарур  .

Бунда, бир томондан, иш ҳақи қандай шаклда (нақд, нақдсиз, қандай нисбатда) тўланиши масаласи ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра тартибга солинади.

Бошқа томондан – ушбу шарт иш берувчининг хизмат кўрсатувчи банк билан шартномасида қайд этилган бўлиши керак. Агар банк билан тузилган шартномада ташкилотда иш ҳақи 100 фоиз банк карталарига ўтказиш орқали берилиши кўрсатилган бўлса, банк иш ҳақи учун нақд пул бермасликка ҳақли.

Бинобарин, сиз бу икки жиҳатни – банк билан шартнома ва ходимлар билан келишувларни мувофиқлаштиришингиз керак.

Ходим билан келишувлар нуқтаи назаридан:

  • агар ходимнинг меҳнат шартномасида иш ҳақи нақд пулда тўланиши тўғридан-тўғри кўрсатилган бўлса, иш берувчи томонларнинг келишувига кўра ушбу шарт ўзгартирилгунга қадар ушбу шартга риоя қилиши шарт;
  • шундай бўлиши ҳам мумкинки, ходим дастлаб иш ҳақини картага ўтказишга ёзма розилик берган (меҳнат шартномасини шундай шарт билан имзолаган). Бунда иш берувчи ходимнинг нақд пулда тўлаш тўғрисидаги талабини, ҳатто у тақдим этилган тақдирда ҳам, қаноатлантириши шарт эмас;
  • агар ёзма розилик бўлмаса, лекин ходим аввал ҳам иш ҳақини картага олган ва эътироз билдирмаган бўлса, кейинчалик нақд пулда тўлашни талаб қилишни ҳам асоссиз деб ҳисоблаш мумкин, деб ҳисоблаймиз.

Бундай низоли вазиятларнинг олдини олиш учун ишга қабул қилиш чоғидаёқ иш ҳақини тўлаш шаклини аниқ белгилаб қўйишни ва буни ҳужжатлар билан – меҳнат шартномасида ёки ходимнинг иш ҳақини унинг банк картасига ўтказишга ёзма розилиги тарзида мустаҳкамлаб қўйишни тавсия қиламиз.

 

 

Ходимлар билан ҳисоблашиш Ходимлар билан ҳисоблашиш Ходимлар билан ҳисоблашиш /uz/publish/doc/text212475_hodim_ish_haqini_naqd_pulda_tulashni_talab_qilsa