Валюта билан ишловчи бухгалтерлар учун янги йўналишлар:
Қурилиш фаолиятининг қайси турлари бўйича шартномаларни my3.soliq.uz сайтида рўйхатдан ўтказиш керак
Қурилиш-монтаж ишларидан (11307011001000000) ташқари, яна 27 та қурилиш фаолияти (ва конларни ишлатиш билан боғлиқ битта фаолият тури) бўйича шартномаларни my3.soliq.uz сайтида рўйхатдан ўтказиш керак.
Улар бўйича МХИКнинг тўлиқ тасдиқланган рўйхатини биз Didox орқали олдик, улашамиз:
Янгиликлардан тезкор хабардор бўлиш учун Телеграм-каналга обуна бўлинг.
Эслатиб ўтамиз
2026 йил 1 февралдан бошлаб қурилиш пудрати ва субпудрат шартномаларини my3.soliq.uz иловасининг 18-банди орқали солиқ органларида ҳисобга қўйиш тартиби жорий этилди
.
Асосий талаблар:
– бюджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган қурилиш объектлари бўйича субпудратчи томонидан бажарилган ишлар бош пудратчига берилганда ЭҲФда лойиҳанинг kapital.imv.uz ахборот тизимидаги ID-рақами кўрсатилиши шарт;
– бюджетдан молиялаштирилмайдиган қурилиш ишлари бўйича бош пудратчи ва субпудратчилар томонидан расмийлаштириладиган ЭҲФда объектнинг кадастр рақами ёки my3.soliq.uz тизимида рўйхатдан ўтказилган шартноманинг ID-рақами акс эттирилиши шарт.
Қуйида талабга тушадиган қурилиш хизматлари бўйича МХИК рўйхати жадвал шаклида келтирилган:
|
Т/р |
МХИК коди |
Фаолият тури |
|
1 |
10011001001000000 |
Бинолар ва иншоотлар қурилиши бўйича хизматлар |
|
2 |
10011001002000000 |
Барча турдаги автомобиль йўллари қурилиши бўйича хизматлар (йўл-қурилиш ишлари) |
|
3 |
10011001003000000 |
Барча турдаги металл конструкциялар ва енгил конструкцияларни (модулли бинолар, иссиқхоналар, тўсиқлар ва бошқалар) қуриш, ўрнатиш ва монтаж қилиш хизматлари |
|
4 |
10011001004000000 |
Коммунал тармоқларни (сув таъминоти, канализация, электр ва газ тармоқлари), ирригация каналларини, мелиоратив тизимларни ва бошқаларни қуриш ҳамда ётқизиш хизматлари |
|
5 |
10011001005000000 |
Биноларни монтаж ва демонтаж қилиш, иншоотларни ойналаш, йўллар, мелиоратив тизимлар ва коммунал тармоқларни ётқизиш хизматлари |
|
6 |
10011001006000000 |
Маълумот узатиш тармоқларини қуриш, монтаж қилиш ва ишга тушириш-созлаш хизматлари |
|
7 |
10011001999000000 |
Бошқа объектлар қурилиши бўйича хизматлар (бинолар, иншоотлар, автомобиль йўллари, модулли ва металл конструкциялардан ташқари) |
|
8 |
10012001001000000 |
Бинолар ва иншоотларни капитал таъмирлаш хизматлари |
|
9 |
10012001002000000 |
Бинолар ва иншоотларни (уларнинг алоҳида қисмларини) жорий, шу жумладан қисман таъмирлаш хизматлари |
|
10 |
10012001003000000 |
Автомобиль йўллари, коммунал тармоқлар, ирригация каналлари ва мелиоратив тизимларни жорий таъмирлаш, диагностика ва техник хизмат кўрсатиш |
|
11 |
10012002001000000 |
Бинолар, иншоотлар ва хоналарни реконструкция қилиш хизматлари |
|
12 |
10012002002000000 |
Ирригация ва мелиоратив тармоқларни реконструкция қилиш хизматлари |
|
13 |
10012002003000000 |
Барча турдаги коммунал тармоқларни реконструкция қилиш хизматлари |
|
14 |
10012003001000000 |
Хоналарни капитал ва жорий таъмирлаш хизматлари (комплекс, «калит топшириш» асосида) |
|
15 |
10013001001000000 |
Сантехника хизматлари (барча турлари) |
|
16 |
10013001002000000 |
Электр монтаж ва кабель ётқизиш хизматлари (барча турлари) |
|
17 |
10013001003000000 |
Бўяш ишлари (барча турлари) |
|
18 |
10013001004000000 |
Бетон ишлари (барча турлари) |
|
19 |
10013001005000000 |
Кафель (плитка) ётқизиш ишлари (барча турлари) |
|
20 |
10013001006000000 |
Гранит ва тош ишлари, шу жумладан мармар ишлари (барча турлари) |
|
21 |
10013001007000000 |
Пайвандлаш ишлари (барча турлари) |
|
22 |
10013001009000000 |
Тайёргарлик ва демонтаж ишлари бўйича хизматлар (барча турлари) |
|
23 |
10013001010000000 |
Эшиклар, дерезалар, эшик қулфлари ва шу каби буюмларни ўрнатиш ва уларга хизмат кўрсатиш |
|
24 |
10013001998000000 |
Пойдеворлар, поллар, деворлар ва бошқа қурилиш элементларини ташқи омиллар таъсиридан ҳимоя қилиш хизматлари (барча турлари) |
|
25 |
10013001999000000 |
Бошқа қурилиш-монтаж ва таъмирлаш хизматлари |
|
26 |
10098001999000000 |
Бошқа қурилиш ишлари |
|
27 |
11307011001000000 |
Қурилиш-монтаж ишлари |
|
28 |
11399001031000000 |
Бошқа қурилмалар ва тизимларни монтаж ва демонтаж қилиш хизматлари |
|
29* |
10098001002000000 |
Очиш ишлари |
* Тасдиқланган рўйхатда қурилишга тўғридан-тўғри тааллуқли бўлмаган 1 та МХИК (10098001002000000) ҳам мавжуд. Аммо идора тоғларда қатламни очиш ишларини қурилиш фаолияти сифатида кўриб чиқаётганини тасдиқлади. Шу сабабли, бундай шартномалар ҳам my3.soliq.uz платформасида рўйхатдан ўтказилиши лозим.
Буни қандай қилиш кераклиги бу ерда босқичма-босқич тушунтирилди:
Қурилиш ташкилотлари учун тавсиялар:
![]()