Ишга жойлашган битирувчилар Барқарорлик рейтингига неча балл қўшади

preview

2026 йил 10 мартдаги 94-сон ВМҚга мувофиқ Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низом яна бир банд билан тўлдирилди. Ушбу қўшимчага мувофиқ рейтингда балларни ҳисоблашда хўжалик юритувчи субъект ходимларининг умумий сонида олий ва дуал таълимни тугатганига 3 йилдан кам бўлган ёки ҳозирда таълим олаётган шахсларнинг улуши ҳисобга олинади.

Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Қонунчиликдаги муҳим ўзгаришларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Бундай битирувчилар ва талабаларнинг умумий ходимлар сонидаги улуши компанияга қуйидагиларни келтиради:

  • 20% ва ундан юқори – 5 балл;
  • 15-20% – 4 балл;
  • 10-15% – 3 балл;
  • 5-10% – 2 балл.

Бунда битирувчиларни ишга жойлаштиришни таъминлаган хўжалик юритувчи субъектларга қўшимча баллар, бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар миллий бўш иш ўринлари базасига ЯММТнинг идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали жойлаштирилишини ҳисобга олган ҳолда қўшилади.

 

Эътибор беринг:

Айрим ҳолларда иш берувчига ходимлар билан муддатли меҳнат шартномаси тузиш тақиқланади. Тўлиқ тафсилотни тавсияда ўқинг > > >

Шунингдек, ишга қабул қилишда дастлабки синов белгиланиши мумкин бўлмаган ходимлар тоифалари ҳам мавжуд. Тўлиқ рўйхат – тавсияларда > > >

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text214030_ishga_joylashgan_bitiruvchilar_barqarorlik_reytingiga_necha_ball_qushadi