Ўзбекистонда бонд омборлари қандай ишлайди

preview

1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда тажриба тариқасида божхона эркин омборининг янги шакли – бонд омборлари ташкил этилмоқда.

Уларнинг фаолият юритиш хусусиятлари, солиқ солиниши ва товарларни бонд омборларидан реализация қилишда божхона тўловларини тўлаш тартиби – buxgalter.uz шарҳида.

Янги мақолаларни Телеграм-каналда кузатиб бориш қулай.

Эътибор беринг!

Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола мавжуд бўлганда ёки таҳририятнинг ёзма рухсати билан йўл қўйилади.

 

Тажриба электрон тижоратни ривожлантириш мақсадида Президентнинг 13 апрелдаги ПҚ-136-сон қарори билан жорий этилмоқда. У 2028 йил 1 июлга қадар давом этади, шундан сўнг уни давом эттириш ёки тўхтатиш бўйича қарор қабул қилинади.

Тажриба доирасида:

  • бонд омборлари эркин омбор фаолиятини лицензиялаш тартиби асосида ташкил этилади;
  • товарлар бонд омборига «эркин омбор» божхона режими остида жойлаштирилади ва Реестрга киритилган электрон савдо майдончалари орқали жисмоний шахсларга реализация қилинади;

Бунда ПҚ-136-сон қарорда электрон савдо майдончалари Реестрини юритиш учун Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги масъул эканлиги белгиланган. Ҳозирча бунда Солиқ қўмитаси томонидан OFD.uz платформаси орқали юритиладиган мавжуд маркетплейслар Реестри назарда тутилганми ёки бошқа реестр яратиладими, номаълум;

  • махсус электрон савдо майдончаси орқали чакана сотиш учун мўлжалланган товарларни Ўзбекистон ҳудудидан бонд омборларига жойлаштиришга рухсат берилмайди (олиб чиқиб кетиш, яъни экспорт учун мўлжалланган товарлар бундан мустасно);
  • бонд омборидан жисмоний шахсларнинг шахсий эҳтиёжлари учун реализация қилинадиган товарлар жўнатиш декларацияси асосида божхона расмийлаштирувидан ўтказилиши лозим;
  • бонд омборига жойлаштирилган товарлар чиқарилганда мувофиқликни баҳолаш чоралари, санитария ва ветеринария назорати қўлланилмайди. Бунда қабул қилинган товарларнинг тегишли талабларга мувофиқлигини таъминлаш учун бонд омборлари операторлари жавоб беради;
  • Ўзбекистон резидентлари томонидан товарлар бонд омборига жойлаштирилганда активларни репатриация қилиш талаби бажарилган деб ҳисобланади.

 

Солиқ солиш ва божхона тўловлари бўйича алоҳида шартлар

Бонд омборларидан махсус электрон савдо майдончалари орқали жисмоний шахсларга товарларни реализация қилишда қуйидаги қоидалар амал қилади:

1) 1-иловада* келтирилган товарлар жисмоний шахслар учун жўнатиш декларацияси асосида чиқарилганда, амалдаги божхона тўловлари ўрнига реализация қилиш қийматидан 5 фоиз миқдорида ягона божхона тўлови ундирилади (бунда божсиз олиб кириш нормалари қўлланилмайди);

*Электр двигателли электромеханик маиший асбоблар (миксерлар, шарбат чиқаргичлар ва ҳ.к., 8508 товар позициясидаги чангютгичлардан ташқари), электр иситиш ва электротермик асбоблар (фенлар, электр чойнаклар, мультиваркалар, электр дазмоллар ва ҳ.к.), смартфонлар, ноутбуклар ва планшетлар, радиодинамиклар, овозни қайта эшиттирувчи бошқа қурилмалар.

2) 2-иловада** келтирилган товарлар жисмоний шахслар учун жўнатиш декларацияси асосида чиқарилганда, уларнинг реализация қилиш қийматидан ҚҚС ва 3 фоиз миқдорида божхона божи ундирилади (бунда божсиз олиб кириш нормалари қўлланилмайди);

**Кийим-кечак ва пойабзал, литий-ионли электр аккумуляторлар (қувват манбалари), фонарлар, қулоқчинлар ва телефонлар, мониторлар ва проекторлар (телевизорлардан ташқари), барча турдаги соатлар, ўйин приставкалари ва рўйхат бўйича бошқа товарлар (жами 30 та товар позицияси).

3) Агар ПҚ-136-сон қарорга 1 ва 2-иловаларда келтирилган товарларни реализация қилиш қиймати уларни декларациялаш пайтидаги божхона қийматидан паст бўлса, ягона божхона тўлови ёки божхона божи ва ҚҚС божхона қиймати миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланади;

4) Рўйхатларга киритилмаган бошқа турдаги товарлар реализация қилинганда, божсиз олиб кириш нормалари қўлланилмаган ҳолда амалдаги умумий белгиланган божхона тўловлари ундирилади;

5) бонд омборларига олиб кирилган товарларни реализация қилишдан тушган тушумлар ҳисоби фаолиятнинг бошқа турларидан алоҳида юритилади;

6) 1 ва 2-иловалардаги товарларни Ўзбекистон ҳудудида жисмоний шахсларга реализация қилиш бўйича айланма ҚҚСдан озод этилади;

7) Бонд омборига олиб кирилган ва Ўзбекистонда жисмоний шахсларга чакана сотилган товарлар бўйича харидор томонидан тўланган ҚҚС суммаси, уни бюджетга ўтказувчи шахсларда ҳисобга олинмайди.

Эътибор беринг

Мазкур имтиёзлар Солиқ кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгандан сўнг амалиётга жорий этилади.

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text214597_uzbekistonda_bond_omborlari_qanday_ishlaydi